Покистон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Афғонистонда амалга оширилган сўнгги терактларни кескин қоралаб, терроризмга қарши курашда Исломобод давлатини Кобул билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Нафис Закариё терроризм масаласи Афғонистон ва Покистоннинг муштарак муаммоси бўлиб, икки мамлакат тинчлиги , хавфсизлиги ва осойишталигига таҳдид солмоқда, шу боисдан ҳар икки давлат бу муаммога ечим топиш учун қўшма тарзда лозим- чоралар кўриб чиқишлари керак деб айтди.

Покистон давлат масъуларини  терроризмга қарши кураш учун Афғонистон давлати билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилишлари биринчи марта эмас, аммо  энг муҳим масала бу хусусда Афғонистон давлатини Покистоннинг ҳатти -ҳаракатлари ва ваъдаларига ишонмаслигидир.Чунки  Кобул давлати Покистон масъулларининг бундай иддаоларини фақат оддий шиордан ўзга насра эмаслиги ҳамда Исломобод давлатига қарши минтақа ва халқаро миқёсидаги босимларни камайтириш мақсадида айтилаётганини таъкидлаб келмоқда.

 Афғонистон масъуллари ва сиёсий- хавфсизлик доираларнинг фикрича  Покистон давлати  Афғонистондаги хавфсизлик ўзгаришларга нисбатан иккистандартли сиёсатлар олиб бориб шунингдек нотинчликлар омили бўлган экстремистик гуруҳларни ҳимоя қилмоқда.

 Исломобод давлати  бундай айбловларни рад этиб келаётган бўлсада, аммо  Кобул давлати  амалда ҳам  терроризмга қарши курашда Исломобод давлати берган ваъдаларини амалга оширишига умид қилмоқда.

Кобул университети устозларидан бири Жаъфар Куҳистоний қуйидагича фикр билдиради:  Карзай ҳукуматидан бугунгача  Покистон давлати Афғонистоннинг хавфсизлик ўзгаришларига нисбатан иккистандарли сиёсатларни йўлга қўйган ва ҳардоим  сўзлари ва амали бир хил эмас, Исломбод давлати доимо Толибон гуруҳини ҳимоя қилиб келмоқда.

 Афғонистон давлатини илгаригидек терроризмга қарши курашда Покистон берган ваъдаларига ишонмаслигининг сабабларидан бошқа бири  бу мамлакатда қудратни бирлашмагани ва мақсадларини ҳам турли эканлигидадир.  Афғонистондаги масалалар ва муаммолар бу мамлакат армияси ва АСА номли хавфсизлик ташкилоти тартибга солинади ва томонидан сўраб сураштирилади. Исломобод давлати эса  Афғонистон билан хавфсизлик ҳамкорликларида ҳеч қандай рол ўйнамайди.

 Покистон армияси пиёда кучлари қўмондони Қамар Жовид Божво  Афғонистонга уюштирган сўнгги сафарида  терроризмга қарши кураш йўлида Афғонистон давлати билан ҳамкорлик қилиш ваъдасини берганди, аммо  Кобул давлатининг нуқтаи назаридан  Афғонистонда амалга оширилган қонли терактларни давом этиши    Покистон давлатини ўз ваъдасига амал қилмаётгани ва жиддий ҳамкорлик қилмаслиги маъносидадир.

Афғонистондаги сиёсий масалалар  эксперти Азиз Рафеъий ҳам ўз сўзларида Покистонда  амалий равишда ҳукумат фаолият юритмоқда. Яъни сиёсий,  ҳарбий ва мазҳабий -диний ҳукуматлар. Сиёсий ҳукумати  Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини йўлга қўйишни истайди. Аммо ҳарбий ва мазҳабий -диний ҳукуматлари эса  ҳардоим   террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш орқали Афғонистон давлатига зарба бериш ва уни кучсизлантиришга уриниб келади.Шунингдек Афғонистонда ўзи истайдиган ҳукуматни тиклаш пайидалар деб таъкидлади.

Шу ҳолда  терроризм каби халқаро миқёсидаги муаммолар ҳар икки мамлакат -Афғонистон ва Покистон хавфсизлигига халақит етказиб, ҳардоим бу мамлакатларда нотинчликларга сабаб бўлмоқда.

 Натижада икки мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий  соҳаларига жиддий зарар етказилмоқда.

Бинобарин  терроризмга қарши муштарак тарзда қарши кураш олиб бориш йўлидаги биринчи одим ҳам Кобул ва Исломобод ўртасида ишончни мустаҳкамлашдир. Икки давлат хавфсизлик потенсиалларидан фойдаланиб терроризмга қарши курашлари мумкин. Афғонистон давлатининг нуқтаи назаридан Покистон армияси ва давлати  бу хусусда биринчи бўлиб одим ташлаши керак, шунингдек  террористларга қарши жиддий тарзда кураш олиб бориши билан амалда ўз ваъдаларига амал қилишини исботлаб бериши даркор.

                   

Ёрлиқ

октябр 25, 2017 12:26 Asia/Tashkent
Шарҳ