• Халқаро жиноят суди
    Халқаро жиноят суди

Халқаро жиноят суди томонидан Афғонистонда АҚШ армияси жиноятларини фош этиш қарорига келгани Вашингтон давлатини қаттиқ ғазаблантирган.

Қароргоҳи Голландиянинг Гаага шаҳрида бўлган Халқаро жиноят суди ўз судяларидан Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг тажовузкорлиги ва инсонларни қийноққа солганига оид барча делолари борасида ўрганишлар олиб боришга  рухсат беришларини сўради.

Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, Халқаро жиноят суди  Афғонистон ҳудудларида АҚШлик ҳарбийлар томонидан содир этилган жиноятларни кўриб чиқиш учун саъй ҳаракат қилмоқда, аммо АҚШ чиқарган баёнотида  бу қарорга  зид эканлигини эълон қилган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги нотиғи Майк Андерс ҳам  Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари содир этган жиноятлар  борасида бу суднинг ўрганишларига эҳтиёж йўқ деб эълон қилди.

Кеча АҚШ Мудофаа вазирлиги Халқаро жиноят судининг ушбу қарорига кўрсатган аксиламалида Афғонистон ҳудудларида Халқаро жиноят суд томонидан ўрганишларни бошланиши бу мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигига кумаклаша олмайди деб таъкидлади.

Халқаро жиноят судининг етакчи терговчиси Фату Бенсуда Афғонистонда инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар содир этганлиги бўйича ҳуқуқий рухсат берилишини сўради.

 

ноябр 23, 2017 19:06 Asia/Tashkent
Шарҳ