• Хитой Американинг Эрон ички ишларига аралашмасликларини истади
    Хитой Американинг Эрон ички ишларига аралашмасликларини истади

Шунингдек унинг айтишича, Америка қўшма штатлари минтақадаги бўҳронларда жумладан Сурия ва Ироқдаги бўҳронларда мағлубиятга учради ва яккаланиб қолди. Шунинг учун ушбу йўл билан Эрон ислом жумҳуриятидан қасд олишни кўзламоқда. 

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Америкадан Эрон ислом жумҳуриятининг ички ишларига аралашмаслигини сўради. 

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кинг Шванг бугун чоршанба куни Пекинда мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эроннинг айрим шаҳарларида юзага келган нотинчликлар мамлакатнинг ички мавзуси бўлиб, бошқа давлатлар Эроннинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқ. 

Шунингдек унинг айтишича, Америка қўшма штатлари минтақадаги бўҳронларда жумладан Сурия ва Ироқдаги бўҳронларда мағлубиятга учради ва яккаланиб қолди. Шунинг учун ушбу йўл билан Эрон ислом жумҳуриятидан қасд олишни кўзламоқда. 

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон ислом жумҳуриятида барқарорлик илгаригидек мустаҳкам бўлишига ва ушбу мамлакат кун сайин ривожланиб боришига умидворлик билдирди.  

Январ 03, 2018 18:10 Asia/Tashkent
Шарҳ