• Яна икки фаластинлик ӯсмир шаҳодатга етказилди

Сионистик режим ҳарбийларининг Ғазза бӯлгаси ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига қилган ҳужумлари натижасида икки нафар фаластинлик ӯсмир шаҳодатга етказилди.

Пайшанба куни Фаластин ОАВлари  16 ёшли Амир Абдулҳамид Абумасоиднинг Ғазза бӯлгасининг жанубида сионистик режим ҳарбийлари ӯқидан шаҳодатга етганлиги ҳақида хабар тарқатишди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ноблус шаҳри жанубида фаластинлик ӯсмир Али Умар Қодуснинг оғир жароҳатланиб, шаҳодатга етганидан хабар берди.

Фаластин интифазасининг бошланишидан буён сионистик режим ҳарбийларининг ӯқидан 21 нафар фаластинлик шаҳодатга етказилиб, 3200 киши жароҳатланган.

 

Январ 12, 2018 21:19 Asia/Tashkent
Шарҳ