• Африка мамлакатлари Трампнинг камситувчи баёнотига жавоб қайтиришди
    Африка мамлакатлари Трампнинг камситувчи баёнотига жавоб қайтиришди

Элчилар АҚШ давлатининг ирқчилик позициясининг давом этиши ва Трампнинг африкалик муҳожирларга ва қора танлиларга нисбатан камситувчи ва таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатларидан хавотир олишмоқда. 

Африка мамлакатларининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги 54 та элчиси АҚШ президенти Доналд Трампнинг африкаликлар ҳақида билдирган ҳақоратомуз баёнотини кескин танқид қилишди. Бу ҳақда Франция ахборот агентлиги маълум қилди. 

Ушбу элчилар АҚШ давлатининг ирқчилик позициясининг давом этиши ва Трампнинг африкалик муҳожирларга ва қора танлиларга нисбатан камситувчи ва таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатларидан хавотир олишмоқда. 

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ бош комиссари бошқармаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг «жирканч мамлакатлар» ҳақидаги сўзларини ирқчилик намойиш деб ҳисоблайди. 

«Ўзларининг жирканч мамлакатларидан келган бу одамлар бизнинг мамлакатимизда нима қилиб юрибди?» —  деган эди Трамп Африка мамлакатларидан келган муҳожирларни назарда тутиб. 

«Агар бу сўзлар тасдиқланса, АҚШ президентининг оғзидан чиққан бундай изоҳ ҳайратланарли ва шармандалидир. Буни ирқчилик деб таърифламай илож йўқ. Аҳолиси оқ танли бўлмаган бутун бошли мамлакатлар ва қитъаларни ‘жирканч ерлар’ деб аташ мумкин эмас», — деган. 

Ёрлиқ

Январ 13, 2018 18:48 Asia/Tashkent
Шарҳ