• Америка ҳарбийлари Афғонистон шарқидаги аҳолига қарата ҳужум қилди
    Америка ҳарбийлари Афғонистон шарқидаги аҳолига қарата ҳужум қилди

АҚШ без пилот аппаратлари Афғонистон шарқидаги Очин туманидаги Маҳманд Дара минтақасидаги аҳоли томонидан ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу вилоятда келиб жойлашиб олаётганига қарши норозилик намойиши ўтказгани учун, уларни нишонга олди.

Америкага қарашли учувчисиз учадиган самолёти Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳига қарши эътироз билдирган аҳолига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди. Натижада эса, 13 киши ҳаётдан кўз юмди. 

Пашту радиосининг хабар қилишича, АҚШ без пилот аппаратлари Афғонистон шарқидаги Очин туманидаги Маҳманд Дара минтақасидаги аҳоли томонидан ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу вилоятда келиб жойлашиб олаётганига қарши норозилик намойиши ўтказгани учун, уларни нишонга олди. Оқибатда эса, ушбу минтақада яшайдиган 13 нафар киши ҳалок бўлди ва бир қанча инсонлар оғир тан жароҳати олишди. 

Нангарҳор вилояти ҳокими ҳам АҚШ без пилот самолётлари томонидан эътирозчиларга қарата ҳаво ҳужумини амалга оширганини тасдиқлади. Бундан олдин эса, Нангарҳор вилоятининг Парламентдаги намояндаси Зоҳир Қадир ҳам америкалик ҳарбийларнинг ушбу вилоятда ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилаётганлари ҳақида хабар берган эди.    

Ёрлиқ

Январ 13, 2018 19:23 Asia/Tashkent
Шарҳ