АҚШдаги Россия федерацияси элчиси Анатолий Антонов АҚШнинг янги ядровий доктринасини тарқатилганига кўрсатган аксиламалида дедики, Вашингтон Россия давлатининг таҳдиди деган иддаоларини баҳона қилиб ядро дастурларини кенгайтиришга уринмоқда.

Жума куни  The Nuclear Posture Review- "ядровий вазиятини қайта кўриб чиқиш" унвон остидаги ҳужжат чорчубасида тарқатилган АҚШнинг янги ядровий доктринаси,  2017 чи йилнинг январида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйга киргани билан бошланган янги ҳатти -ҳаракатлар ва сиёсий равиш мақсадида ташкил этилганлиги айтилади.

 Бу ҳужжат кўп доираларнинг аксиламали ва танқидларига ҳам дучор бўлган.

АҚШдаги ядровий илмлар мутахассиси Лизбет Гронланднинг айтишича, Дональд Трамп  мулоҳаза ва фикр этмасдан янги  ҳатти -ҳаракатни бошлаб юбормоқда.  Ушбу йўналиш эндиликда ҳам узоқ муддатлар ичида ҳам АҚШ хавфсизлигини камайишига замин яратиши мумкин.

 Пентагоннинг янги ядровий ҳужжати АҚШнинг собиқ президенти Барак Абама президентлиги даврасида 2010 чи йилда ратификация қилинган олдинги ҳужжат ўрнида қабул этилган.

АҚШнинг янги ядро ҳужжатида  ўта муҳим ноядровий стратегик ҳужумларга қарши ядро- қуроллар билан жавоб қайтариш ва янги ядровий қуролдан фойдаланишига ижозат берилган. 

Ҳолбуки олдинги ҳужжат  ядровий ҳужумни энг сўнгги вариант сифатида белгилланганди.

 Мазкур ҳужжатда АҚШ ядровий таъсисотлари фақат превентив ҳолатлар учун мўлжалланганлиги таъкидланган, шунингдек превентив ҳаракатлар натижа бермаганида ё ки мисол учун   Россия давлати АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ядровий ҳужум дастурини берганида Россияга ҳам ҳужум уюштириши мумкинлиги таъкидланган.

Шу тартибда АҚШнинг ядровий стратегия масалалари мутахассислари ушбу стратегия Россия давлатини лозим бўлган пайтда Европа ҳудудига ядроий зарба бериш мумкин деган хом хаёлдан воз кечишига сабаб  бўлиши керак деган фикрдалар.

Мазкур ҳужжатларда келтирилишича,  АҚШ давлати ўта нозик ва қийин вазият ва шароитларда ва фақат ўзини , ўз иттифоқчиларини хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида бундай ядровий қуролдан фойдаланишга ижозат беради.

 Бундай вазият ҳам АҚШ ва  унинг шерикларга қарши ядровий ҳужум уюштирилганида вужудга келиши мумкин.

 Айни пайтда АҚШнинг ушбу сенариясида   биринчи бўлиб ядровий ҳужумларни жиддий бўлгани чун  кўпроқ атом қурол стратегияси ва ҳатти-ҳаракатини оқлашни назарга тутилган.

АҚШдаги қуролларни назорат этиш ташкилотидаги қуролсизлантириш ўрганишлар идораси раиси Кингстон Рейфга кўра,  бу ҳужжат ҳам  унинг асосида АҚШни ядровий қуролдан фойдланиши мумкин бўладиган сенарияни вужудга келтиради бинобарин  ядровий қуролдан фойдаланиш хавфини оширади .

Ушбу ҳужжат мазмун -моҳиятидан шуни англаш мумкинки,  АҚШ давлати  дунё миқёсида Россия ва Хитойнни ўзининг асл рақиблари сифатида билади. Шунингдек  бу мамлакатларнинг кундан-кунга ошиб бораётган қудратларига қарши кураш олиб бориш учун  янги ядровий қуролларини модернизация ва кўпайтиришга кўп сармоялар ажратиши мумкин.

             

Ёрлиқ

феврал 05, 2018 12:32 Asia/Tashkent
Шарҳ