• АҚШ вертолётлари ИШИД террорчилик гуруҳини Сурия ва Ироқдан Афғонистонга олиб ўтияпти
    АҚШ вертолётлари ИШИД террорчилик гуруҳини Сурия ва Ироқдан Афғонистонга олиб ўтияпти

Россия федерацияси президентининг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндасининг маълум қилишича, Америка ИШИД террорчилик гуруҳларини Ироқ ва Суриядан Афғонистонга олиб ўтияпти

Тасним агентлигининг хабар беришича, Замир Кабиловнинг маълум қилишича, америкалик ҳарбийлар Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи билан ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида нотинчлик келтириб чиқариш учун ҳамкорлик қилияпти. 

Унга кўра, қўлга киритилган маълумотларга биноан, Ироқ ва Суриядан қочган ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари АҚШ ҳарбий вертолётларида Афғонистонга ташиб ўтилияпти. 

Путиннинг Афғонистон ишлари бўйича намояндасининг айтишича, америкалик ҳарбийлар Афғонистон ҳаво кенглигининг назоратини ўз ихтиёрига олган ва улар номаълум вертолётларнинг парвоз қилишига қаршилик ва монеълик кўрсатишмайди. 

Бундан олдин эса, Россиянинг Кобулдаги элчиси ҳам номаълум вертолётлар орқали ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари Афғонистон юртига олиб ўтилаётгани ҳақида хабар берган эди.  

феврал 09, 2018 18:26 Asia/Tashkent
Шарҳ