• Россияга нисбатан янги санкциялар
    Россияга нисбатан янги санкциялар

АҚШ президенти бу маротаба 1987 чи йилги ракета битимини баҳона қилиб Россияга нисбатан санкция жорий этмоқчи.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  бу мамлакат ТИВ раҳбари Майк Помпеога берган дастурида Рооссия томонидан 1987 чи йили  имзоланган ядровий ракета битимини оёқ ости этилганини иддао қилиб, унга Москва давлатига қарши янги санкциялар қўллашни таклиф қилди.

2018 чи йилнинг молиявий масалаларига тегишли ушбу лойиҳа асосида АҚШ президенти  бу мамлакат конгрессига махсус бир дастурни топшириб, Россиянинг ядровий ракеталарни ман этувчи битимни паймол этишда айбламоқчи.

Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров  Москва томонидан ўртача масофага учадиган  ядровий ракетларни ишлаб чиқаришни таъқиқлашга оид битим паймол этилган деган иддаоларни рад этиб,  Россия томонидан ушбу битимни оёқ ости этилганини исботлайдиган бирон факт- далил мавжуд эмас деб эълон қилди.

 

май 17, 2018 17:34 Asia/Tashkent
Шарҳ