• Фаластин мухторияти Европанинг 4 давлатидаги элчисини чақиртириб олади

Фаластин мухторияти Ташқи ишлар вазирлиги Австрия, Венгрия, Руминия ва Чехиядаги ўз элчиларини маслаҳатлашиш учун чақиртириб олади. Бу ҳақда Фаластин ТИВ сайти орқали маълумот тарқатилди.

Қайд этилишича, 13 май куни Европанинг бу мамлакатлари элчилари АҚШнинг Қуддусда элчихона очиши муносабати билан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган қабул маросимида иштирок этганлар. Фаластин ТИВ чет эллик дипломатларнинг бу тадбирда иштирок этишини халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ резолюциясини қўпол равишда бузиш, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Фаластин мухторияти АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилишига жавоб ўлароқ Қўшма Штатларидаги элчисини чақиртириб олганди.

май 18, 2018 11:39 Asia/Tashkent
Шарҳ