• Владимир Путин билан Башор Асад учрашди

Сочи шаҳрида Россия президенти суриялик ҳамкасби билан учрашди.

Франция ахборот агентлигининг маълум қилишича,  пайшанба куни Россия в Сурия президентлари Сочи шаҳрида Сурияда террорчилик гуруҳларнинг мағлубиятларидан кейин субот ва барқарорликни мазкур мамлакатда тиклаш бобида  фикр алмашишиди.

Владимир Путин ва Башор Асад ушбу учрашув чоғида  Сурияда сиёсий жараёнларни  зудлик билан амалга ошириш лозимлигини ҳам таъкидлашди.

Россия президенти  ушбу мулоқотда  террорчилар устидан Сурия армияси қўлга киритган ғалабалар билан  ҳам Башор Асадни  табриклади ва баён қилди: Терроризмга қарши курашда Сурия армиясининг муваффақиятлари ва сиёсий жараёнлар бошланганидан сўнг барча хорижий кучлар Суриядан чиқишлари лозим.

май 18, 2018 17:06 Asia/Tashkent
Шарҳ