Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули халқаро ҳамжамиятнинг ядровий келишувни ҳимоя қилишини таъкидлаб, ушбу келишув ўрнига бошқа вариантнинг йўқлиги ва ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”нинг ижро этилиши учун саъй-ҳаракатларнинг давом этиши ҳақида хабар берди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ядровий келишувни сақлаб қолиш йўлида европалик расмийларнинг саъй-ҳаракатларига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули халқаро ҳамжамиятнинг ядровий келишувни ҳимоя қилишини таъкидлаб, ушбу келишув ўрнига бошқа вариантнинг йўқлиги ва ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”нинг ижро этилиши учун саъй-ҳаракатларнинг давом этиши ҳақида хабар берди. Федерико Могерени жаҳон ҳамжамиятининг ядровий келишувни қўллаб-қувватлашига ишора қилиб, ушбу мавзу дунё дипломатлари томонидан ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда деб таъкидлади. Унга кўра, Европа иттифоқининг ядровий келишув хусусидаги позицияси ўзгарган эмас ва Европа иттифоқи мазкур халқаро битимнинг тўлақонли ва таъсирли ижро этилишида қатъият билан ёндашади. Албатта, Америка қўшма штатлари президенти 8 май куни ядровий келишувдан чиқишини эълон қилганидан кейин, европалик расмийлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг ушбу қарорини бир ёқламалик сиёсат юритиш ва халқаро қонун-қоидаларга зид деб аташди ҳамда ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлашди.

      Аммо, Американинг бир томонлама ёндашувларининг янада кучайиши билан жумладан европаликларнинг иқтисодий манфаатларига таҳдид қиладиган чоралар ҳисобланмиш пўлат ва алюминий маҳсулотларига жорий этиладиган божхона таърифларининг кескин кўтарилиши ортидан, ядровий келишувни халқаро ҳужжат ва дипломатик музокараларнинг маҳсули сифатида, европаликлар томонидан кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени бу ҳақда шундай айтдики, Эрон билан эришилган ядровий келишув 12 йиллик дипломатиянинг натижаси бўлиб,  мазкур халқаро битим жаҳон ҳамжамиятига таалуқлидир. Доналд Трампнинг ядровий келишувдан чиқиш бўйича қабул қилган қарори халқаро ҳамжамиятнинг ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг обрў-эътиборига путур етказиш деб ҳисобланади. АҚШ президентининг бир ёқламалик сиёсат юритиши ва Америка қўшма штатлари иттифоқчиларининг позицияларини эътиборга олмаслиги ортидан, кўплаб таҳлилчилар Доналд Трамп томонидан халқаро келишувларни поймол этиш ҳаракатларини давом эттиришига нисбатан ва унинг халқаро битимларга содиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириб, халқаро келишувларни сақлаб қолиш ва ушбу мавзуга жиддий эътибор қаратиш бўйича таъкидлашмоқда.

     Канаданинг Ликҳад Университетининг ҳуқуқ бўйича ўқитувчиси Раян Алфорд бу ҳақда шундай айтдики, халқаро қонунлар, шартномаларни ва мажбуриятларни бир тарафлама бекор қилишга рухсат бермайди ва расмий равишда эътироф этмайди. Шундан келиб чиқиб, Американинг ядровий келишувдан чиқиб кетиши халқаро қонун-қоидаларни бузиш ҳисобланади. Европалик расмийлар ва мутасаддилар нуқтаи назари билан, Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган “Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури”ни мунтазам ва доимий қўллаб-қувватлаш халқаро дипломатиянинг асосий натижаси бўлиб, Эрон ядровий келишувининг тинчлик йўлида эканлигини кафолатлайди. Негаки, уларнинг тан олишича, ўтган уч йил давомида Эрон ядровий келишув доирасидаги ўз мажбуриятларига тўла амал қилган ва ушбу мавзу Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан 11 маротаба тасдиқланди. Шу боисдан, европалик расмийлар Европа хавфсизлигини таъминлаш учун ядровий келишувни сақлаб қолишни қатъий таъкидлашмоқда.

     Бошқа томондан эса, европалик расмийлар Европа иттифоқининг Америка қаршисида мустақил сиёсат юртишлари йўлида ядровий келишувни сақлаб қолишни ва ҳар томонлама сиёсатларни давом эттиришни, Эрон билан тижорий ва иқтисодий фаолиятлар учун имконият деб аташади. Эндиликда, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени ядровий келишувни сақлаб қолишни яна бир бор таъкидламоқда ва ушбу келишувни ўрнига бошқа ҳеч қандай ҳужжат қабул қилиб бўлмаслигини қайд этмоқда. Шундан келиб чиқиб, европалик расмийлар учун халқаро келишув сифатида мазкур ядровий келишувни сақлаб қолиш нафақат Европа иқтисодий манфаатларини ва хавфсизлигини таъминлашда ўзига хос муҳим аҳамият касб этади, балки ушбу битимнинг ижросига содиқ бўлиб, қатъий ёндашиш ҳам муаммоларни ҳал этиш йўлидаги кенг қамровли ва узоқни ўйлаб кўрилган ҳар томонлама сиёсатларга ва халқаро дипломатияга натижа бағишлашини тасдиқлайди. Шунинг учун, ядровий келишувни сақлаб қолиш ҳаракатлари мунтазам давом этмоқда.                    

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

июн 14, 2018 10:52 Asia/Tashkent
Шарҳ