• Россия НАТОнинг ҳарбий тайёргарликни янада кучайтириш доирасидаги лойиҳасини танқид қилди
    Россия НАТОнинг ҳарбий тайёргарликни янада кучайтириш доирасидаги лойиҳасини танқид қилди

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушкин чоршанба куни НАТОнинг ушбу лойиҳасини кескин танқид қилиб Москва ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун лозим бўлган барча ҳарбий тадбирларни кўради

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти НАТОнинг Европада ҳарбий тайёргарликларни янада ошириш учун янги режаларини танқид қилиб шундай айтдики, ушбу режалар мазкур қитъанининг хавфсизлигини янада ваҳимали қилади. 

Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушкин чоршанба куни НАТОнинг ушбу лойиҳасини кескин танқид қилиб Москва ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун лозим бўлган барча ҳарбий тадбирларни кўради. 

Ғарблик расмийлар ўтган ҳафтада шундай маълум қилишган эдики, Америка қўшма штатлари НАТОнинг Россия томонидан бўладиган ҳар қандай ҳужумларини тийиб туриш қудратини ошириш учун янги чора-тадбирларни қабул қилишда,

европалик иттифоқчиларини НАТО самолётларини, кемаларини ва ракеталарини янада кўпроқ жойлаштириш учун босим остига олган. 

июн 14, 2018 18:11 Asia/Tashkent
Шарҳ