Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг Афғонистонга қилган сафари билан бир вақтнинг ўзида америкалик ҳарбийларнинг Афғонистон шарқида жойлашган учта вилоят Лугар, Хост ва Нангарҳор вилоятларига қарши қилган ҳужумлари натижасида Афғонистоннинг ноҳарбий аҳолиси ўртасидан 22 нафар ҳалок бўлишди ва тан жароҳатлари олишди.

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка ташқи ишлар вазири Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган чоғида Афғонистонда Америка кучларининг ҳузур топишини давом эттиришдан мақсади ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмак беришдан иборат деб иддао қилди. Бунга қарамай Америка кучларининг Афғонистонда олиб бораётган  фаолияти шуни кўрсатадики, бу кучларнинг ўзи нотинчликларнинг омили ва ушбу малакатда бўҳрон келтириб чиқариш сабабига айланган ва бу мамлакат халқини ўлтириш билан ҳалигача ўз жиноятларини давом эттирмоқда. Бу шундай маънодадирким, Афғонистоннинг тинчлик жараёни ва ушбу мамлакатнинг халқини қатл этиш ҳақидаги америкалик расмийларнинг қилаётган иддаолари нафақат бирбирига қармақарши ҳисобланади, балки шуни кўрсатадики, улар Афғонистон халқига ҳеч қандай аҳамият қаратишмайди. Америка президенти Дональд Трамп ҳозирги кунда Афғонистонда жойлашган ушбу мамлакат ҳарбийларига ҳарбий амалиётларда қатнашиш учун рухсат берди. Нашр этилган ушбу маълумотга кўра, америкалик ҳарбийлар ҳам ер ва ҳаво орқали ҳужумларни бошқатдан фаоллаштириш билан террорист ва қупол душманликларга қарши кўраш олиб бориш иддаоси билан афғон халқининг тинч аҳолисини ўлдиришни бошлаб юборишган.

Америка милодий 2001 йилда Афғонистонга қарши ҳужум қилиши ва ушбу мамлакатни ишғол этиши билан ушбу мамлакатда терроризм ва нотинчликларнинг омилига айланиб қолган. Америкалик ҳарбийлар томонидан махфий қамоқхоналарни ижод этиш, афғон халқини қийноқларга солиш,  ҳордиқ чиқариш ва кун ўтказиш мақсади билан Афғонистоннинг ноҳарбий одамларини ўлдириш, манъ этилган бомбалардан фойдаланиш ўтган 17 йил давомида америкалик кучларнинг Афғонистонда содир этган жиноятларининг бир қисмидир халос. Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай шундай деб айтган эди: “Америка томонидан манъ этилган бомбалардан фойдаланиши қатъийлик билан маҳкум этилади. Американинг амалга ошираётган бундай хатти-ҳаракати терроризмга қарши уруш олиб бориш эмас, балки хатарли ва янги қурол-яроқларни синовдан ўтказиш учун раҳмсизликча ва ноинсоний равишда Афғонистондан фойдаланиш ҳисобланади”- деб айтди.

Американинг иддаоси Афғонистонда терроризм билан қарши кўраш олиб боришдан иборат. Аммо нафақат терроризм ушбу мамлакатда ўртадан йўқ бўлгани йўқ, балки Афғонистон давлат расмийларининг айтишларича, фаол террористик гуруҳларнинг сони ушбу мамлакатда 20 гуруҳдан ҳам ошиб кетган. Бу шундай маънодадирким, Америка ҳеч қачон Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишни хоҳламайди, балки ушбу мамлакатда нотинчлик ва бўҳронни давом эттириш билан Афғонистонда ўз ҳарбийларининг ҳузур топишларини оқлаш зимнида, уларни минтақада муҳим базага айлантиришга сайъ-ҳаракат қилади. Америкалик мутахассис Роберт Фантуна “Риёкорликча амалга ошираётган ушбу сайъ-ҳаракат америкалик сиёсатчилари томонидан амалга оширадиган оддий бир хатти-ҳаракатлари ҳисобланади. Улар террористик ташкилотларни ҳимоят этишади. Улар иддао қилишадиким, дунё бўйлаб халқ ҳуқуқларини уларнинг ўзлари устидан ҳукумат қилиш учун ҳимоят этишади. Ҳолбуки, улар терроризм ва душманликнинг ҳомийси ҳисобланишади.” 

Ҳар ҳолда Америка ташқи ишлар вазири шундай бир вазъиятда Афғонистонга сафар қилдиким, Америка ҳарбийларининг Афғонистонда олиб бораётган фаолиятлари шиддат билан савол остига қарор олган. Чунки америкалик кучларнинг содир этган жиноятларининг кўпгина жиҳатлари, жумладан  бегуноҳ халқни ўлдириш, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва уни контрабанда қилиш, террористлар, жумладан ИШИД террористик гуруҳини ҳимоят этиш ҳали фош этилмаган. Аммо Американинг Афғонистондаги фаолияти комилан террористларни ҳимоят этиш ва душманликни келтириб чиқаришдан иборатким, кундан кунга Афғонистон халқининг нафрати ва ғазабини келтирмоқда.        

 

Ёрлиқ

июл 11, 2018 13:17 Asia/Tashkent
Шарҳ