Америка ташқи ишлар вазири айрим мамлакатларнинг Эрон нефтига қарши қўйилган санкциялардан истисно этишлари ҳақидаги билдирган талаблари ўрганиб чиқилмоқда деб хабар берди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Америка давлатининг Эрон нефтига қаратилган санкцияларга бошқа мамлакатларнинг ҳам мажбур эканлиги ҳақидаги позициясидан чекиниши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка ташқи ишлар вазири айрим мамлакатларнинг Эрон нефтига қарши қўйилган санкциялардан истисно этишлари ҳақидаги билдирган талаблари ўрганиб чиқилмоқда деб хабар берди. Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазири Майк Помпео ушбу мамлакатларнинг номини тилга олмасдан шундай маълум қилдики, Вашингтон бази бир давлатларнинг ноябр ойидан Эрон нефтининг экспортини тақиқлаб қўйиш учун жорий этиладиган санкцияларидан истисно тариқасида рухсат бериш ҳақидаги сўровларини кўриб чиқади. Бундан олдинроқ ҳам, АҚШ ташқи ишлар вазирининг юқори мартабали расмийси ҳам бу ҳақда шундай айтган эдики, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп давлати Эрон нефтини импорт қиладиган айрим мамлакатлар учун имтиёз бериш масаласини инобатга олиши мумкин. Доналд Трамп томонидан Американинг Эрон ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан чиқишини эълон қилганидан кейин, Вашингтон 4 ноябр кунини Эрондан нефт харид қилишни тўхтатиш муддати этиб белгилади ва Эронга қарши жорий этиладиган санкцияларга ҳамроҳлик қилишга ҳаммани чорлади.

     Америка ташқи ишлар вазирининг янги позицияга ўтишидан олдин, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ўтган ҳафтада Швецарияда яшайдиган эронликлар билан учрашганида шундай айтдики, америкаликлар Эрон нефтининг экспортини бутунлай тўхтатиб қўйишни истаётганларини иддао қилишган эди. Улар ўзлари айтаётган ушбу сўзларининг маъносини тушуниб етишмаган. Негаки, Эрон нефти батамом тўхтатиб қўйилиб, экспорт қилинмаслиги асло мумкин эмас. Чунки, қандай қилиб Эрон нефти тўхтатилиб қўйилади ва минтақа мамлакатларининг нефти экспорт қилинади. Агар сизлар ушбу ишни уддасидан чиқа олсангиз, марҳамат қилиб бемалол ушбу ишга қўл уришингиз мумкин. Лекин бу ишни амалга ошиши амри маҳолдир. Ҳасан Руҳоний нутқидан олдин, Вашингтон расмийлари ҳар доим Эрон нефтини импорт қилиш учун рухсат олишни истаётган мамлакатларнинг талабларига сукут сақлаб келар эди. Аммо, Эрон ислом жумҳурияти президентининг нутқи ва ўтган ҳафталар давомида нефт бозоридаги кескин ўзгаришлар америкалик расмийларнинг Эрон нефтининг экспортини нолга тушириш ҳақидаги таҳдидларини қайта кўриб чиқишга мажбур этди.

     Американинг ядровий келишувдан чиқиб кетиши ва Вашингтоннинг Эрон нефтининг экспортини бир неча ойдан кейин нол ҳолатга келтириш ҳақидаги баёнотлари, энергетика бўйича халқаро бозорга ўз таъсирини ўтказди. Бир томондан Саудия арабистони ва ОПЕК ташкилотига аъзо бўлган ва ушбу ташкилотган аъзо бўлмаган бази бир мамлакатларнинг эҳтиёждаги нефтни таъминлаш учун ва Эрон нефтига қўйилган санкциялардан келиб чиққан бўшлиқни тўлдиришга қаратилган уринишлари шуни кўрсатмоқдаки, Эрон нефтининг сотилишини олдини олишга қаратилган барча чекловлар жаҳон бозорига катта таъсир ўтказди. Амалда ҳам ушбу мамлакатлар бозордаги тақчиллик ва етишмовчиликни ўрнини, узоқ муддат ичида тўлдиришга қурби етмайди. Шунинг учун, Эрон нефтининг жаҳон бозоридаги эҳтиёж ва талабларни тўлдиришга қаратилган улушини йўқ қилишнинг имкони мавжуд эмас. Бошқа томондан эса, ОПЕКнинг кўплаб аъзолари ва ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмаган мамлакатлар ҳам нефт ишлаб чиқариш ҳажмини ва кўламини оширишга умуман мойилликлари йўқ. Бундан ташқари улар Американинг мажбур этишга қаратилган чораларига қарши курашни исташади.

     Блумберг нашриёти Эрон нефтига қарши сиёсатларнинг натижасиз эканлиги хусусида шундай ёздики, ОПЕК томонидан нефт ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлари, нефт нархини узоқ муддатда паст баҳода ушлаб тура олмайди. Бу ишни ҳақиқий ҳал этишнинг бирдан бир йўли, бу энергия ташувчиларни хусусан Америкада бензинни камайтириш бўлиб, ушбу мамлакатнинг Эронга нисбатан сиёсатларини ўзгартиришидир. Бундан ташқари, Ливияда террорчилик гуруҳлари фаолиятидан келиб чиққан нотинчликлар ва Венесуэладаги сиёсий ўзгаришлар сабабли нефт ишлаб чиқариш кўламининг эҳтимолий пасайиши ҳам, нефт баҳосига ўз таъсирини ўтказади. Натижада эса, бозорда нефт дефицити ва тақчиллиги янада шиддатли тус олади. Американинг молиявий хизмат кўрсатиш муассасаси Мерил Линч бу ҳақда шундай айтдики, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон нефтининг экспортига тўсқинлик қилиш учун уринишлари, бир бочка нефт нархининг 90 доллардан ошиб кетишига олиб келади. Ушбу шароитда Вашингтон расмийларининг Эрон нефтини харид қиладиган мамлакатларни таҳдид қилишга қаратилган олдинги позицияларидан чекинишлари ҳам, нефтга талабгор бўлган давлатларнинг сўровларини ўрганиб чиқишга тайёр эканлигини намоён бўлмоқда.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ

июл 12, 2018 12:07 Asia/Tashkent
Шарҳ