• Хитой: АҚШ бож оладиган мамлакат
    Хитой: АҚШ бож оладиган мамлакат

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американи савдодан бож оладиган мамлакат деб атади

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунинг Пекинда матбуот анжуманида мухбирларга қарата шундай айтдики, Америка халқаро майдонда бож олиш ва зўравонликни кўзламоқда. 

Унинг қўшимча қилишича, Хитой Американинг зўравонлик ва дўқ пўписадан қўрқиб таслим бўлмайди ҳамда АҚШга қарши туриш учун зарурий бўлган барча чора-тадбирларни кўради ҳамда ширкатлар ва халқ манфаатларини ҳимоя қилади. 

АҚШ божхона хизмати Хитойдан импорт қилинаётган ва умумий қиймати 34 миллиард доллар бўлган маҳсулотларга 25% бож сола бошлаган. Яна 284 та номдаги ва умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган Хитой маҳсулотларига худди шундай божларнинг жорий қилиниши Трамп маъмурияти томонидан кейинроқ эълон этилади. 

Бунга жавобан Хитой ҳам АҚШдан импорт қилинаётган, умумий қиймати 34 миллиард долларга тенг товарларга бож жорий қилди ва бу рўйхатни яна 16 миллиард долларлик маҳсулотлар билан тўлдириш билан жавоб қайтарди

Шунингдек айни пайтда, АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган ва 10% божга тортиладиган 200 миллиард доллар қийматли товарларнинг қўшимча рўйхатини тайёрлади.  

Ёрлиқ

июл 12, 2018 17:37 Asia/Tashkent
Шарҳ