• Туркияда амалга ошмаган давлат тўнатиришида айбланаётган юздан ортиқ айбланувчи умурбод қамоқ жазосига тайинланди
    Туркияда амалга ошмаган давлат тўнатиришида айбланаётган юздан ортиқ айбланувчи умурбод қамоқ жазосига тайинланди

Туркияда 2016 йил 15 июлда амалга ошмаган ҳарбий давлат тўнтарувида айбланаётган 106 нафар киши умурбод озодликдан маҳрум этилди

Туркия Суд маҳкамаси Туркияда 2016 йил 15 июлда давлат тўнтарувига уринишда айбланаётган юздан ортиқ кишини умурбод қамоқ жазосига тайинлади. 

Анатолий ахборот агентлигининг бугун пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, Туркияда 2016 йил 15 июлда амалга ошмаган ҳарбий давлат тўнтарувида айбланаётган 106 нафар киши умурбод озодликдан маҳрум этилди. 

Ушбу хабарга биноан, давлат тўнтаришида айбланаётган яна 22 нафар айбланувчи 17 йилга озодликдан маҳрум этилган ва яна 5 нафар айбланувчига 15 йиллик муддатга қамоқ жазоси тайинланди. 

Шунингдек, агентликнинг хабар қилишича, Туркия Суд маҳкамаси  2016 йил 15 июлдаги муваффақиятсиз ҳарбий давлат тўнтарувида айбланаётган яна 142 нафар гумонланувчининг Суд иши 2018 йилнинг 19 июлидан бошланади.  

июл 12, 2018 18:11 Asia/Tashkent
Шарҳ