• Даръо шаҳри террорчилардан тӯлиқ озод этилди

Сурия армияси ва кӯнгилли кучлар террорчиларга қарши кураш жараёнида стратегик жиҳатдан ӯта муҳим бӯлган Даръо вилоятининг пойтахти Даръо шаҳрини тӯлиқ озод этишди.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Сурия армияси бир неча йилдан бери террорчиларнинг қӯлида бӯлган Даръо шаҳрини озод қилди ва 2011 йил мухолиф кучларнинг давлатга қарши эътирозли намойишлари бошланган Даръо ал Балда минтақасидаги масжид пештоқига ӯз мамлакатларининг байроғини қадашди.

Россиянинг Хумеймимдаги ҳарбий базаси бошлиғи Даръо вилоятидаги Доил шаҳрига 10 тонна инсонпарварлик кӯмаклари етказиб берилганини қайд қилиб, илова қилди: қочқинга айланган 20 минг кишининг ӯз уйларига қайтиши Доил шаҳрида ҳаёт изга тушаётганидан далолатдир.

июл 13, 2018 16:08 Asia/Tashkent
Шарҳ