• Толибон ҳужуми натижасида Афғонистон ҳарбийларидан 44 нафари ӯлдирилди

Толибон гуруҳининг Қундуз шаҳрига уюштирган ҳужуми натижасида Афғонистон хавфсизлик кучларидан 44 нафари ӯлдирилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабарига кӯра Қундуз вилоят Кенгашининг аъзоси Фавзия Яфтали деди: Толибон гуруҳи томонидан Дашти Арчи тумани хавфсизлик постларига қилинган ҳужум натижасида ӯлдирилганлардан ташқари 17 киши мажруҳ этилган.

Қундуз вилоятидаги Дашти Арчи туманининг ҳокими Баҳриддиннинг айтишича, Толибон гуруҳи ҳужум уюштирган Пули Мумин постининг бошлиғи ва унинг қӯл остидаги барча ҳарбийлар ӯлдирилган. 

Қундуз вилоятида жойлашган 209 --шоҳин ҳарбий бӯлинмаси матбуот котиби Ҳаниф Ризо эса Толибон ҳужум қилиб бир неча хавфсизлик постларини эгаллагани, давлатга тегишли хавфсизлик кучлари томонидан олиб борилган жанглар натижасида бу постлар  яна қайтариб олингани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ӯтамиз, Қурдуз вилоятининг Дашти Арчи туманининг кӯп қисми Толибон гуруҳининг ихтиёридадир. Бу гуруҳ муборак фитр ҳайити муносабати билан эълон қилинган оташкесим муддати тугаши билан Афғонистон хавфсизлик кучларига қарши ҳужумларини янада кучайтирган.

июл 13, 2018 16:33 Asia/Tashkent
Шарҳ