• МДҲнинг ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши Баку шаҳрида ўз ишини бошлади
    МДҲнинг ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши Баку шаҳрида ўз ишини бошлади

Озарбайжон республикаси пойтахти Баку шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳамдўстлик мамлакатларининг ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бугун Баку шаҳрида ўз иши бошлади ва жорий йилнинг 21-кунига қадар давом эатди. 

Ушбу йиғилишда жиноятчиликка қарши кураш бўйича халқаро дастурларнинг ижро этилиши ва ҳамдўстлик мамлакатларининг ички ишлар вазирликларининг ўзаро алоқаларини янада кенгайтириш масалалари кенг муҳокама этилади. 

Шунингдек, ушбу йиғилиш давомида учинчи мамлакатлар ҳудудида террорчилик фаолиятларини содир этиш ва қуролли тўқнашувлар юзасидан маълумот алмашишга боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилади. 

Мазкур йиғилиш доирасида Ҳамдўстлик мамлакатларининг 2005 йил 25 ноябр кунида транспорт воситаларининг ўғирланишига қарши кураш юзасидан қабул қилинган дастурдаги ҳамкорлик мемонрандумини ислоҳ этиш бўйича Протокол ҳам имзоланади.      

июл 19, 2018 17:08 Asia/Tashkent
Шарҳ