Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф дедики АҚШ ўз қуролларини бошқа мамлакатларга экспорт этиши билан дунё хавфсизлигини янада ёмонлаштиришга давом эттирмоқда.

Пайшанба куни Муҳаммаджавод Зариф  АҚШ қурол- яроқлари ҳатто Америкадаги ўз фуқаролари хавфсилигини таъмин эта олмаётганига тўхталиб, қўшимча қилиб айтдики,  бутун жаҳондаги ҳарбий бюджетининг 35 фойизи АҚШга тўғри келаётгани билан бир пайтда  2001 чи йилнинг сентябр ҳодисасида 9 мингдан ортиқ АҚШликлар жабрланиб минлаб нафари ҳалок бўлганди.

АШдаги қурол- яроқ ишлаб чиқарувчи компания ва корхоналари   анаънавий тарзда  бу мамлакат ҳукуматида катта  нуфузга эгалар ва ўз манфаатлари доирасида ўз навъида  АҚШ давлатининг  катта сиёсатларига махсус таъсирини ўтказишади.

Бундай сиёсатлар ўз навъида АҚШ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ва  урушқоқолик мақсадларини давом эттирмоқда.

Бу заминда АҚШлик жомеашунос ва  универсиет устози Си Райт Милез ўзининг " Танилган  кучли шахсиятлар" номли китобида қуйидагича ёзади:  АҚШ бюджетининг кундан кунга ошиб бориши ва  ушбу омиллар таъсири остида  бу мамлакатнинг сиёсий -иқтисодий стратегиясида амалга оширилаётган ўзгаришлари пардаси ортида  АҚШнинг муосир капиталистик тузумидаги асосий ўзгаришларини  урушқоқликка асосланган доимий бир иқтисод томон ҳаракат этаётганини била олиш қийин эмас.

АҚШга оид масалалар эксперти ва университет устози Иброҳим Мутаққийнинг айтишича  АҚШдаги ҳарибй саноат компаниялари  бу мамлакат сиёсатчилари билан чамбарчасб алоқадалар ва ушбу хусусият уларни ҳарбий саноат компаниялари фаолияти шунингдек  миллий манфаатлари таҳдиди каби иддаолари билан  АҚШнинг ташқи ва мудофаа сиёсатларини бошқа мамлакатлар ички ишларида дахолат қилиш ва янги урушларни бошлаб юбориш томон йўналтиришларига сабаб бўлмоқда.

АҚШдаги қурол- яроқ корхоналарининг роли ҳамда бу соҳада иш жой яратилишига эътибор қаратиб,  бу мамлакатни бошқа мамлакатларга қурол- яроқ экспортини ошириши ҳамда айни ушбу сиёсатлари дунёда кўп нотинчликларга замин яратаётганига шоҳид бўлиш мумкин.

Дунёдаги тинчлик марказлари хусусан Стокгольмдаги тинчлик маркази АҚШда ишлаб чиқариладиган қуроллар дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатларига сотилади. АҚШнинг бу соҳадаги экспорти бутун жаҳондаги қурол яроқ экспортининг 34 фойизини ташкил этади.

Сўнгги натижаларига кўра 2017 чи йилда   АҚШнинг бошқа мамлакатларига қурол- яроқ сотиши 25 фоийзга ўсган экан.

АҚШда янги президент яъни Дональд Трампни ҳукумат устига келиши билан  АҚШнинг урушга асосланган ҳамда қурол -яроқ ишла чиқаришга оид ширкатларининг фаолияти янада ошиб борди. Дональд Трамп Оқ уйга кирганидан кейин,  илк ташқи сафарини Саудия Арабистонидан бошлади ва ушбу сафарининг натижаси ҳам  АҚШ тарихидаги энг йирик қурол- яроқ шартномаси яъни 110 миллипрд долларлик  ҳарбий ҳамкорлик шартномасини имзоланиши эди.

Бу шартнома  АҚШдаги қурол ишлаб чиқариш компаниялари фаолиятини кучайтиришига қўшимча  АҚШнинг урушқоқлик  сиёсталарига ҳам хизмат қилади  ва бугунги кунда АҚШ қурол яроқлари  Яман урушида ҳам фойдаланмоқда ва минглаб инсонларни нобуд этмоқда.

 Бундан ташқари АҚШда ишлаб чиқариладиган қурол- яроқлар  дунёни турли минтақалари хусусна Суриядаги террорчи гуруҳлар қўлига тушмоқда, аниқроғи уларга етказиб берилмоқда  ва бу террорчилар  бутун жаҳон миқёсида қўрқув ва ҳаросни кенгайтиришга давом беришмоқда.

Саудия Арабистони бугунги кунда АҚШдаги қурол яроқ корхоналари ва Европанинг қурол ярқ ширкатларининг асли импортёрига айланган ва Ол Сауд режимининг нефтдан ҳосил бўладиган даромадлари  бу ширкатлар фаолиятини янада кенгайтиришига қўшимча сусайиб кетган бу режим  ҳукуматини сақланиб қолишига кўмаклашмоқда.

 Дональд Трапмнинг айтишича,  АҚШнинг етказиб берадиган кўмаклари тўхтатилганида минтақадаги айрим давлатлар хусусан Саудия Арабистони катта муаммоларга дучор бўлиши аниқ.

Шундай бир шароитда  инсон ҳуқуқи каби тушунчалар маъноси ўзгаради ва  террорчиларни тарбиялаш ва экспорт этишдаги Саудия Арабистоннинг бевосита роли билан бир пайтда  АҚШ ушбу муаммолар ва жиноятларни кўрмагнега олмоқда.  Олдин ҳам яъни 2001 чи йилнинг 11 сентябрида 15 нафар арабистонлик ваҳшиёна ҳужумларни уюштиришганди, аммо шу билан бирга эндиликда  АҚШ давлати минатқа ва жаҳонни нотинч этувчи режим яъни Ол Сауд режимини қўллаб- қувватлашга давом бермоқда.

    

        

Ёрлиқ

июл 21, 2018 12:26 Asia/Tashkent
Шарҳ