• Миҳрубонлик имоми Ҳазрат Али бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссаломнинг валодат топган куни муборак бўлсин! (СУРАТЛАР)

Шиа мазҳабининг саккизинчи имоми Имом Ризо алайҳиссалом ҳижрий-қамарий 148 йил зил-қаъда ойининг 11 куни ва шамсий йил билан 1397 йил мурдод ойининг 4-чида Мадинаи мунавварада дунёга келган. Ул ҳазратнинг бузургвор оталари ҳазрат Имом Мусо Козим алайҳиссалом шиа мазҳабининг еттинчи имоми ва мунис оналари Нажма хотун эдилар.

Имом Ризо алайҳиссалом номи билан танилган Али бин Мусо бин Жаъфар (148-203) “Исна ашара” шиаларнинг саккинзинчи имоми эди. Имом Ризо алайҳиссалом 20 имоматни бошқариш масъулиятини ўз зиммасига олди. Аббосийлар халифаси Маъмун ул ҳазратни мажбурлаб Хуросонга олиб келиб ул ҳазратни ўзининг валиаҳди этиб тайинлади. Нишопурда ул ҳазрат ҳақида нақл этилган “Силсилатуз-заҳаб” ҳадиси машҳурдир. Маъмун ул ҳазрат ва бошқа динлар намояндалари ўртасида илмий баҳс-мунозаралар ташкил этарди. Бу нарса ул ҳазратнинг афзаллиги ва кенг билимга эга бўлишини тан олишлари сабабига айланди. Ул ҳазрат Тусда Маъмун қўли билан шаҳодатга етдилар. Ул ҳазратнинг Машҳаддаги ҳарамлари мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган.        

Ёрлиқ

июл 24, 2018 13:30 Asia/Tashkent
Шарҳ