• Гутерреш Ямандаги ичида болалар бўлган автобусга қилинган ҳужумни қоралаб, воқеани тўлиқ тергов қилишга чақирди
    Гутерреш Ямандаги ичида болалар бўлган автобусга қилинган ҳужумни қоралаб, воқеани тўлиқ тергов қилишга чақирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Яманда ичида болалар бўлган автобусга қилинган ҳужум ҳақида баёнот берди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги охирги жинояти юзасидан тезкор суриштирув-текширув ишларини бошлашни сўради. 

БМТ бош котиби Ямандаги ҳодиса юзасидан баёнот берди. БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Яманда ичида болалар бўлган автобусга қилинган ҳужум ҳақида гапирди. 

Таъкидланишича, Гутерреш ҳужумни қоралаб, воқеани тўлиқ ва ошкора тергов қилишга чақирган. Шунингдек, БМТ бош котиби барча томонларни можародаги кескинликни бартараф этиш ва сиёсий жараёнда конструктив иштирок этишга чақирган.

Шу билан бирга, Гутерреш автобусга қилинган ҳужум натижасида ҳаётдан кўз юмганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.

Аввалроқ, Яманнинг Саъда шаҳрида ичида болалар бўлган автобусга ҳужум натижасида ҳаётдан кўз юмганлар сони 50 кишига етгани хабар қилинган эди. Таъкидланишича, ҳужум чоғида яна 77 киши жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болаларнинг барчаси 15 ёшга тўлмаган болалар бўлган. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий ҳам Саудия бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги мазкур жиноятини кескин қоралади. 

Ёрлиқ

август 10, 2018 17:02 Asia/Tashkent
Шарҳ