АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йил 8 май куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши асоссиз айбларни такрорлаб, АҚШнинг Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетишини ва санкцияларни қайта жорий этилишини эълон қилди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Халқаро энергетика агентлигининг Эрон нефтига қаратилган санкциялар юзасидан огоҳлантириши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп 2018 йил 8 май куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши асоссиз айбларни такрорлаб, АҚШнинг Эрон ядровий келишуви доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан чиқиб кетишини ва ядровий санкцияларнинг 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда қайта жорий этилишини эълон қилди. Американинг Эронга қарши санкцияларининг биринчи босқичи 2018 йилнинг 7 август кунидан бошланди. Ушбу санкциялар халқаро ҳамжамиятнинг кескин эътирозларига ва норозиликларига сабаб бўлди. АҚШнинг Эронга қарши санкцияларининг иккинчи босқичи 2018 йилнинг 4-ноябр кунидан бошланади. Мазкур санкция эса, асосан Эрон нефтига қаратилган. Американинг ҳозирги пайтдаги мақсади, икки босқичли ядровий санкцияларни қайта тиклаш билан, Эрон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий, тижорий, банк, молия ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини тўхтатиб қўйиш ва нефт маҳсулотларининг экспортига тақиқ қўйиш билан, Эроннинг иқтисодиётига зарба беришдир.

      Дарҳақиқат, Америка Эрон билан кенг миқёсли иқтисодий урушни бошлади. Ушбу масала халқаро майдонда шиддатли хавотирланишларга олиб келди ва Вашингтон томонидан кўрилаётган кескин чораларнинг салбий оқибатлари ҳақида жиддий огоҳлантиришлар ҳам янграмоқда. Шулардан келиб, Халқаро энергетика агентлиги ҳам баёнот бериб шундай айтдики, нефт бозори қисқа даврда мобайнида ўз барқарорлигини сақлаб қолган эди. Аммо, 2018 йилнинг охирларига келиб яъни Американинг Эронга қарши нефт санкцияларининг ижро этилиши билан нефт бозоридаги беқарорлик яна бошланади ва кескин авж олади. Халқаро энергетика агентлигининг ҳисоботида қайд этилишича, Эронга қарши санкцияларнинг ижро этилиши билан бошқа мамлакатларда ҳам нефт ишлаб чиқариш соҳасида айрим муаммолар келиб чиқиши эҳтимоли бор.

    Халқаро бозорга нефтнинг етарли миқдорда етказиб берилмаслиги ортидан кўплаб муаммолар келиб чиқиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, нефт ишлаб чиқариш потенциалининг камайиши сабабли, бозор захираси ҳам тугаб қолиши эҳтимоли мавжуд. Ушбу огоҳлантиришлар шуни кўрсатмоқдаки, америкалик сиёсатчиларнинг Эрон нефтининг жаҳон бозоридаги улушини олиб ташлашга қаратилган иддаолари ва уринишлари ҳеч қандай натижа бермайди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг фараз қилишича, Ўрта Шарқдаги айрим нефт ширкатлари билан мувофиқлашган ҳолда  айниқса Саудия арабистони билан келишиб, Эрон нефтининг бозордаги ҳиссасини камайтириб, унинг ўрнини Саудияликлар ўзларининг нефт ишлаб чиқариш миқдорини ва ҳажмини ошириш билан, Эроннинг ўрнини тўлдиришмоқчи.

     Саудия арабистони айни пайтда кунига 10,4 миллион бочка нефт ишлаб чиқаради. Қоғозда эса ўзининг нефт ишлаб чиқариш ҳажмининг кунлик миқдорини 12 миллион бочкага етказишга қодир. Аммо, нефт ишлаб чиқаришни ушбу миқдорга етказиш учун 6 ойдан 9 ойгача вақт керак бўлади. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини ушбу миқдорга етказиш ҳам дарҳол амалга ошмайди. Бундан ташқари, Саудия арабистонида нефт ишлаб чиқариш потенциалини энг юқори даражага етказилса, бозор захирасига мўлжалланган имкониятларнинг ҳаммаси тугаб қолиши мумкин. Агар, нефт бозоридаги таклифда тартибсизлик юзага келса, Ливан, Венесуэла ёки Нигерия сингари мамлакатлар бозордаги бўшлиқни ва нефт тақчиллигини тўлдиришга имкониятлари етмайди. Бошқа ибора билан айтган, Арабистон ўз ваъдасини амалда татбиқ этиш учун, катта риск қилишига мажбур бўлади.

       Шу боисдан, Халқаро энергетика агентлиги нефт бозоридаги ҳозирги барқарор вазиятни, ҳар қандай воситалар ва кескин чораларни қўллаш билан, турғун ушлаб туриб бўлмаслигини таъкидламоқда. Бошқа томондан эса, Эроннинг нефт санкцияларига нисбатан эҳтимолий кескин муносабати ҳам ғарбликлар ва уларнинг минтақадаги шерикларининг хавотирланишига туртки берди. Бундан ташқари, ушбу масала Эроннинг қатъий жавоб қайтаришига сабаб бўлди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ўзининг европага қилган охирги сафарида Америка ва унинг минтақадаги иттифоқчиларига Эрон нефтининг экспортини тўхтатиб қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди. Ҳасан Руҳоний бу ҳақда шундай айтдики, америкаликлар Эрон нефтининг экспортини бутунлай тўхтатиб қўйишни иддао қилишмоқда. Улар ўз сўзларининг маъносини тушуниб етишмаяпти, негаки Эрон нефтининг мутлақо экспорт қилинмаслиги ҳеч қандай маънога эга эмас.

       Агар ўша пайтга келиб Эрон нефтининг сотилиши тўхтаб қолсаю, аммо минтақа мамлакатларининг нефти сотиладиган бўлса, ундай ҳолда ушбу мақсадларингизни қандай натижа беришини ва қўлингиздан келса ушбу ишларни амалга оширишингиз мумкин. Эрон президентининг ушбу позицияси Исломий инқилоб муаззам раҳбари томонидан ҳам тасдиқланди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 21 июл кунги чиқишида шундай баёнот бериб ўтдиларки, Эрон президентининг европага қилган охирги сафарида, агар Эрон нефти экспорт қилинмаса, унда минтақанинг ҳеч қайси бир мамлакатининг нефти ҳам экспорт қилинмаслиги ҳақида билдирган баёноти, жуда муҳим нутқ бўлиб, тизим сиёсатлари ва позициясига мос келади.       

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ

август 12, 2018 11:31 Asia/Tashkent
Шарҳ