• Туркия давлати
    Туркия давлати

Туркия парламенти раиси АҚШ давлатини бутун дунёда иқтисодий урушни йўлга қўйишга уринаётганликда айблади.

Анатолий ахборот  агентлигининг хабарига кўра,   Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим кеча Анқара давлатига қарши Вашингтоннинг сўнгги санкцияларига кўрсатган аксиламалида дедики бошқа мамалакатларга зид бўлган АҚШнинг иқтисодий сиёсатлари бутун жаҳонни кенг қамровли иқтисодий уруш остонасида  қолишига сабаб бўлмоқда.

Туркия парламенти раиси  АҚШ доллардан бошқа ҳеч қандай иттифоқчига эга эмаслигини баён этар экан, АҚШ давлатини Туркия, Эрон ва Россия давлатларига қарши душманона сиёсатлари ва позициялари ушбу уч мамлакат ўртасида ҳамкорликларини тобора ошишига олиб келмоқда деб айтди.

Куни кеча АҚШ президенти  Туркиядан пулат ва алюминий маҳсулотларини импорт этиш учун божхона тўловларини икки бараварга кўпайтирганини эълон қилди.

10 кун олдин АҚШнинг Молия вазирлиги  ҳам АҚШлик бир роҳибни Туркияда  қўлга олингани баҳонаси билан Туркия ички ишлар вазири ва адлия вазирига қарши санкция жорий этганди.

август 12, 2018 17:36 Asia/Tashkent
Шарҳ