• Толибон гуруҳи
    Толибон гуруҳи

Толибон гуруҳи наттоғи бу гуруҳ жангарилари томонидан Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятининг Хожа Умарий туманининг айрим қисматларини босиб олинганлигини иддао қилди.

Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлимининг хабар қилишича, Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Толибон гуруҳи жангарилари Ғазни вилояти Хожа Умарий туманига ҳужум қилиши билан бу туманнинг қўмондонлик маркази, 9 -та полиция постлари шунингдек бу шаҳар ҳокимият биносини ишғол этдилар деб эълон қилди.

Толибон наттоғи қўшимча қилиб айтдики, бу амалиёт натижасида  Кобул давлатининг 20 нафар полиция ва хавфсизлик кучлари ҳалок бўлиб, 10 нафари жароҳатланди.

Бундан ташқари Толибон жангарилари Ғазни шаҳрининг эски аэропортини  босиб олиб Афғонистон давлати армиясига тегишли 20 машинага ўт қўйишди.

Бу хабарга асосан  Ғазни шаҳрининг айрим минтақалари ҳам Толибон жангарилари назоратига ўтган.

Бу хабар шу ҳолда тарқатилганки  кеча Афғонистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида  Ғазни шаҳри ичкарисида 13 соат давом этган қуролли тўқнашувлардан кейин  афғон ҳарбий кучлари  Толибон жангариларини шаҳардан чиқариб, минтақани ўз назоратига олганини эълон қилди.

Толибон гуруҳи ўтган уч ой давоимда Ғазни вилоятининг хавфсизлик кучлари марказларига қарши ҳужумларини кучайтирган.

Бу ҳужумлар оқибатида  ҳозиргача ҳар икки томондан юзлаб нафар ўлдирилган.

 

Ёрлиқ

август 12, 2018 18:05 Asia/Tashkent
Шарҳ