• Жанубий Корея делегацияси Шимолий Кореяга жўнаб кетди
    Жанубий Корея делегацияси Шимолий Кореяга жўнаб кетди

Жанубий Корея президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик идораси бошлиғи етакчилигидаги беш нафарлик делегация Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга жўнаб кетди. 

Жанубий Кореянинг Ёнҳаб ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жанубий Корея президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик идораси бошлиғи Чонг Ию Юнг Шимолий Кореяга сафар қилишдан олдин Сеулда ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики,

Пхеньян сафарида Жунбий Корея президенти  Мун Чжэ Иннинг мактубини Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга тақдим этади. 

Унга кўра, ушбу сафарда ядровий қуролсизланиш ва Корея ярим оролида тинчлик ўрнатилиши бўйича шимолий Корея расмийлари билан музокара ўтказади. 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея ядровий дастурининг «отаси» Чу Гю Чханнинг дафн маросимида қатнашди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

4 сентябрь куни Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари Ким Чен Ин икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида омма олдида кўриниш бермай, ўзининг мамлакатдаги турли корхоналарга ташрифларини кескин равишда тўхтатганидан сўнг хавотирли хабарлар эълон қилди. Сўнгги марта у ҳақида 21 август куни хабар берилган.   

сентябр 05, 2018 18:19 Asia/Tashkent
Шарҳ