• Япониянинг Хоккайдо оролидаги зилзила қурбонлари сони яна ошди
    Япониянинг Хоккайдо оролидаги зилзила қурбонлари сони яна ошди

Япониянинг Хоккайдо оролидаги зилзила қурбонлари сони 30 кишига етди, 13 киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Франс пресс агентлиги. 

Зилзила оқибатлаларини бартараф этиш учун 75 та вертолёт жалб қилинган, полиция, ўт ўчириш хизматининг 40 минг нафар ходими иш олиб бормоқда.

6 сентябрга ўтар кечаси Хоккайдонинг Ибура туманида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи 37 км чуқурликда жойлашган.

Ер силкиниши кучи Япон шкаласи бўйича максимал кўрсаткич 7 баллни ташкил қилган, Ацума қишлоғи яқинида зилзила чоғида кўплаб ер ўпирилишлари кузатилди. 

Шунингдек, оролнинг катта қисми электр энергиясисиз қолди. 2,95 миллионта уйда чироқ ўчди. 7 сентябрь куни эрталабгача 964 та уйда электр таъминоти қайта тикланди. Электр токи таъминотини тўлиқ қайта тиклаш бир ҳафтага яқин вақт олиши мумкин.

Титосе янги аэропорти зарар кўргани учун ёпилди.

сентябр 08, 2018 18:24 Asia/Tashkent
Шарҳ