• Афғонистондаги Вардак вилояти
    Афғонистондаги Вардак вилояти

Толибон гуруҳи жангарилари Афғонистон шарқидаги Вардак вилоятининг Дой Мирдод шаҳрини ишғол этдилар.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Вардак вилоят кенгашининг аъзоси Аҳмад Жаъфарий Толибон гуруҳининг Дой Мирдод шаҳрига қарши ҳужумларида бу тумандаги хавфсизлик постларни бу гуруҳ жангарилари назоратига ўтгани ҳамда полиция кучларидан айримлари жумладан  Дой Мирдод полиция бошқармаси  раисини ҳалок бўлганини эълон қилди.

Шу ҳолда Афғонистон шимоли шарқидаги Бағлон вилояти хавфсизлик масъуллари Толибон жангариларининг бу вилоятга қарши ҳужумларида 20 нафар афғон хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди деб хабар қилишган.

Афғонистон ғарбидагни Ҳирот вилоятининг Увба туманига қарши Толибон жангарилари ҳужумида ҳам 9 нафар полициячи ўлдирилиб, 5 нафари жароҳат олган.

Ҳирот вилоят ҳокими наттоғи Жийлоний Фарҳодий афғон хавфсизлик кучларининг талофатини эълон этиши билан бу ҳужумда Толибон гуруҳининг 10  жангариси йўқ қилиниб, 5 нафари жароҳат олди деб таъкидлади.

 

сентябр 09, 2018 18:27 Asia/Tashkent
Шарҳ