• Атом энергетикаси халқаро агентлиги: Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини тўла бажармоқда
    Атом энергетикаси халқаро агентлиги: Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини тўла бажармоқда

Атом энергетикаси халқаро агентлиги бугун душанба куни Вена шаҳрида Агентлик кузатув кенгашининг биринчи иш кунидаги йиғилишида қабул қилинган баёнотида шундай маълум қилдики, Агентлик Эрон билан яқиндан ҳамкорлигини давом эттирияпти

Атом энергетикаси халқаро агентлиги ўз баёнотида яна бир бор Эроннинг ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" ижросидаги ўз мажбуриятларини тўла бажараётганини таъкидлади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Атом энергетикаси халқаро агентлиги бугун душанба куни Вена шаҳрида Агентлик кузатув кенгашининг биринчи иш кунидаги йиғилишида қабул қилинган баёнотида шундай маълум қилдики, Агентлик Эрон билан яқиндан ҳамкорлигини давом эттирияпти.

Атом энергетикаси халқаро агентлиги бош директори Юкия Амано Атом энергетикаси халқаро агентлигининг кузатув кенгаши йиғилишидаги чиқишида, Эроннинг ядровий келишув доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис амалга ошираётганини яна бир бор таъкидлаб ўтди. 

Атом энергетикаси халқаро агентлиги кузатув кенгашининг мавсумий йиғилиши бугун душанба куни Венадаги қароргоҳида ўз ишини бошлади.  

сентябр 10, 2018 19:25 Asia/Tashkent
Шарҳ