• АҚШ яна Халқаро жиноий судга таҳдид қилди
    АҚШ яна Халқаро жиноий судга таҳдид қилди

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳозирда Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар жиноятини тергов қилаётган Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши санкциялар жорий қилиши мумкин. Маслаҳатчининг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.

Болтон ушбу баёнот билан «Федералистлар жамияти» Америка консерватив сиёсий гуруҳи олдида нутқ сўзлаб, чиқиш қилди.

«Қўшма Штатлар бизнинг фуқароларимиз ва иттифоқчиларимизни ушбу ноқонуний суднинг ноҳақ жиноий таъқибидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради», - деди Болтон.

Маслаҳатчининг қўшимча қилишича, гап Халқаро жиноий суд судьяларига Қўшма Штатларга ташриф буюриш, шунингдек, уларнинг Қўшма Штатлардаги активларига санкциялар жорий этиш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

«Биз ХЖС билан ҳамкорлик қилмаймиз. Биз ХЖСга ёрдам тақдим этмаймиз. Биз ХЖСга қўшилмаймиз. Биз ХЖСга ўз ўлими билан ўлишига йўл қўйиб берамиз», - дея маълум қилди Болтон.

Унинг қайд этишича, ташкилот Америка томони учун ҳозир ҳам «ўликдир».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Халқаро жиноий судга санкциялар билан таҳдид қилаётгани хабар берилганди.

Жон Болтон Вашингтон Фаластин туфайли АҚШ ёки Исроилга нисбатан текширувлар бошланган тақдирда, Халқаро жиноий судга қарши санкцияларни қўллашга тайёрланаётганини билдирган.

сентябр 11, 2018 11:32 Asia/Tashkent
Шарҳ