• Ироқ ТИВ раҳбари
    Ироқ ТИВ раҳбари

Ироқ ТИВ раҳбари бир гуруҳ ёлланмаларнинг Басра шаҳридаги Эрон консулхонасига уюштирган ҳужуми, фақат Эронга эмас балки Ироққа қарши уюштирилган ҳужум ҳисобланади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  кеча Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим Жаъфарий  телевиденияга берган интервьюсида  Басрадаги Эрон консулхонасига қарши бир гуруҳ фанат шахслар ҳужумларини  Ироқ давлати, халқи ва ҳатто ўз ҳуқуқини талаб қилиб кўча намойишлар ўтказган эътирозчиларга нисбатт бериш мутлақо нотўғридир деб изоҳлади.

Ироқ ТИВ раҳбари ўз сўзларида ҳужум қилган шасхлар бир гуруҳ ёлланмалар эди ва улар Ироқ обру- эътиборига путур етказиш ҳамда Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги алоқаларга зарба беришни мақсад қилганди деб қўшимча қилди.

  Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқалар табиий ва дўстона алоқалар бўлиб, тарихий ва географик  масалаларга бориб тақалади,  бунга илова икки мамлакат  1200 километр қўшма чегаралар ва муштарак манфаатлар ва ўзаро ҳурмат эҳтиромга эга қўшни мамлакатлар ҳисобланади  деб қайд этди Иброҳим Жаъфарий.

У қўшимча қилиб айтдики, айрим ёлланмалар томонидан амалга оширилган бундай ҳужумларни  эътирозчилар, Ироқ халқи ва давлатига нисбат бериш мутлақо мумкин эмас, жиноятчилар яқин келажакда суд олдида жавоб берадиар. Қайси томондан ёланганлиги ва нима учун Эрон ва Ироқ алоқаларига зарба бериш ниятида бўлгани ҳам аниқланади.

Айтиш керакки жума кечаси  хизмат кўрсатишнинг номуносиб вазиятига эътироз  билдирган гуруҳчалардан бири  Басрадаги Эрон ислом жумҳурияти консуллиига ҳужум қилди.

сентябр 11, 2018 18:49 Asia/Tashkent
Шарҳ