• Россияда энг катта ҳарбий машқлар
    Россияда энг катта ҳарбий машқлар

"Восток -2018" номли Россиянинг сўнгги 3 даҳа давомидаги энг буюк ҳарбий машқлари бу мамлакатнинг Сибирь ва Узоқ Шарқ минтақаларида бошланди

Ирна тарқатган хабарига кўра,  Россия Мудофаа вазирлиги " "Восток 2018" ҳарбий  машқлари бугун бу мамлактанинг Сибирь ва Узоқ Шарқ минтақаларида бошлангани ва унда 300 мингдан ортиқ ҳарбий кучлар қатнашаётганини эълон қилди.

Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу бу ҳарбий машғулотар борасида дедики " Восток 2018" ҳарбий машғулотлари    1981 чи йилда Шўролар Иттифоқи армиясининг " Запад 81"  ҳарбий машқларидан кейин мислсиз ҳарбий машқлар ҳисобланади.

Мазкур хабарга биноан,  " Восток -2018" ҳарбий машғулоларида  Россиянинг шарқ ва марказий федерал ҳарбий округлари кучлари,  бу мамлакатнинг шимол флоти бўлинмалари, ҳаво кучлари, узоқ масофага учадиган ҳаво бўлинмплари ва авиатранспорт бўлинмалари қатнашишмоқда.

Мазкур ҳарбий машқларда Хитой ва Муғулистон армияларининг айрим бўлинмалари ҳам иштирок қилишмоқда.

Хитой мудофаа вазирлиги  " Восток -2018" ҳарбий машқларида бу мамлакат армияси бўлинмаларини қатнашишидан мақсадини  Россия билан ўзаро ҳарбий техника алоқаларини кенгайтириш деб эълон қилди.

 Ушбу буюк ҳарбий машғулотларда  36 минг танка, зирҳли ва ҳарбий машиналар, мингдан ортиқ вертолёт, ҳарбий самолётлар ва учувчисиз разветка учоқлари, қирувчи учоқлар, ҳарбий кема ва катерлар қатнашиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ

сентябр 11, 2018 19:05 Asia/Tashkent
Шарҳ