Россия федерацияси 1990 чи йилларда турли соҳаларда жумладан ҳарбий масалаларда кўп муаммоларга дучор бўлди, аммо Владимир Путинни бу мамлакат президенти симматига эриша олганидан кейин Москва давлати 2000 чи йиллардан бошлаб ҳарбий техникаларини модернизация қилиш ва армиясини қайта тиклашда катта ютуқлар ва кўринарли мувафаққиятларга эришди.

Россия давлати шунингдек  ҳарбий бюджетини ҳам янча оширишга муваффақ бўлди.

 Россия давлати  ҳарбий системасини янгиллаш ҳамда  армия қудрати, сифати ва амалиётдаги яроқлилилиги нуқтаи назаридан мамлакат ҳарбий кучлари қудратишини оширишга кўмаклашадиган шунингдек   амлиётлар чоғида катта потенсиалга эга қурол яроқлар ва ҳарбий техникаларни харид қилишга алоҳида эъьибор қаратиб келмоқда.

Россия ҳарбий қудрати ва потенсиалини қайта тиклаш масаласи хусусан 2014 чи йилда Украина бўҳронини келиб чиқиши ва Европа Шарқида Россия ва НАТО ташкилотининг қармақаршилигини авж олганидан сўнг катт аҳамият касб этади.

 Сиёсий масалалар эксперти Владимир Познернинг айтишича,  Россия давлат раҳбарлари  НАТО ташкилоти таъсирини доимий равишда  кенгайиб боришини Москва давлат хавфсизлиги учун жиддий таҳдид сифатида баҳолашмоқда.

Ҳатто Россия давлатининг асосий даромадларидан бўлган   нефт нархини халқаро бозорларда тушиши каби масалалар ҳам Россия федециясини ўз ҳарбий техникаларини модернизация қилиши ва янгилаши йўлига монеа ярата олмаган.

Владимир Путиннинг қарашича  Россия давлат армияси  мудофаа бюджетини камайиши ва бу системани кучсизланиши  Ғарб давлатларини  Россияга қарши таҳидидларини хусусан Ервопа шарқида Москвага қарши ҳатти ҳаракталарини ошишига замин яратади.

Бундан ташқари Россия шарқида ва Тинч океанида АҚШ ҳарбий нуфузи ва таъсирини кучайиши  ҳам Москва давлатининг ташвишланишига олиб келмоқда.

Аммо Россия ҳарбий системасини қайта тиклашнинг бошқа бир сабаби  ҳарбий таълим даражасини ошириш  ҳамда бу мамлакатнинг турли минтақаларида ҳарбий машқлар ўтказиш орқали  эҳтимолий таҳдидлар хусусан бу мамлакатнинг ғарб ва шарқ минтақаларида душманга қарши кураш учун ҳарбий тайёргарликларни оширишдир.

Ҳарбий масалалар бўйича эксперт Александр Галтснинг фикрига кўра,  Россиянинг барча ҳарбий машқлари фақта бир сенария доирасида амал қилади, яъни Россия томонидан ҳарбий ҳужумлар амалга оширилган ҳолда ҳарбий кучларни тез равишда жойлаштириш,  шунингдек Россия армияси қудратини намойиш этиш билан  душман таъсирини камайтириш ва уни орқага қайтариш.

Албатта Россия ҳарбий кучларини модернизация қилиш масаласи бошқа жиҳатдан ҳам Москва давлати учун  аҳамиятлидир. Яъни Россия армиясини янгилаш ва кучайтиришдан Москва давлатининг асли мақсади дунёнинг турли бурчаклари ва минтақаларида таъсир ўтказиш қудратини ошириш орқали Халқаро миқёсида асосий ўйинчиларидан бири сифатида ўз нуфузини қайта тиклаш ҳисобланади.

Шу сабабдан Россия армияси  11-15 сентбяр кунлари сўнгги 3 даҳа давоимда  энг катта ҳарбий  машғулоти бўлган " Восток 2018" ҳарбий  машқларини бошлади. 

"Восток -2018" номли Россиянинг сўнгги 3 даҳа давомидаги энг буюк ҳарбий машқлари бу мамлакатнинг Сибирь ва Узоқ Шарқ минтақаларида бошланди

Ирна тарқатган хабарига кўра,  Россия Мудофаа вазирлиги " "Восток 2018" ҳарбий  машқлари бугун бу мамлакатнинг Сибирь ва Узоқ Шарқ минтақаларида бошлангани ва унда қарйиб 300 мингдан ортиқ ҳарбий кучлар қатнашаётганини эълон қилди.

Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу бу ҳарбий машғулотар борасида дедики " Восток 2018" ҳарбий машғулотлари    1981 чи йилда Шўролар Иттифоқи армиясининг " Запад 81"  ҳарбий машқларидан кейин мислсиз ҳарбий машқлар ҳисобланади.

Мазкур хабарга биноан,  " Восток -2018" ҳарбий машғулоларида  Россиянинг шарқ ва марказий федерал ҳарбий округлари кучлари,  бу мамлакатнинг шимол флоти бўлинмалари, ҳаво кучлари, узоқ масофага учадиган ҳаво бўлинмплари ва авиатранспорт бўлинмалари қатнашишмоқда.

Мазкур ҳарбий машқларда Хитой ва Муғулистон армияларининг айрим бўлинмалари ҳам иштирок қилишмоқда.

Хитой мудофаа вазирлиги  " Восток -2018" ҳарбий машқларида бу мамлакат армияси бўлинмаларини қатнашишидан мақсадини  Россия билан ўзаро ҳарбий техника алоқаларини кенгайтириш деб эълон қилди.

 Ушбу буюк ҳарбий машғулотларда  36 минг танка, зирҳли ва ҳарбий машиналар, мингдан ортиқ вертолёт, ҳарбий самолётлар ва учувчисиз разветка учоқлари, қирувчи учоқлар, ҳарбий кема ва катерлар қатнашиши кутилмоқда.

Россия шарқида ва бу минтақаларнинг сув чегаралари яқинида " Восток 2018 " ҳарбий машқларни ўктазиши ўз навбатида АҚШга нисбатан жиддий огоҳлантириш ҳисобланади.

 Зеро АҚШ давлати  Осиё ва Океания минтақаларида ҳаво ва денгиз кучларини жойлаштириши билан амалий равишда Шимолий Корея каби мамлакатларни таҳдид қилмоқда, АҚШнинг бундай ҳатти -ҳаракталари эса Хитой ва Россия учун ҳам таҳдиддир.

 

Ёрлиқ

сентябр 12, 2018 11:15 Asia/Tashkent
Шарҳ