• Жанубий Корея президенти 16 сентябрь куни КХДР раҳбари билан учрашади
    Жанубий Корея президенти 16 сентябрь куни КХДР раҳбари билан учрашади

Корея республикаси президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш учун 16 сентябрь куни Пхеньянга самолётда учиб келади, деб ёзади «ТАСС».

Икки давлат етакчилари музокараларига тайёргарлик кўриш учун илғор гуруҳ Пхеньянга 16 сентябрь куни келади. Саммит эса 18—20 сентябрь кунлари КХДР пойтахтида бўлиб ўтади.

«Мун Чжэ Ин ва Жанубий Корея делегацияси Пхеньянга шарқий авиайўлак орқали тўғридан-тўғри рейс бўйича боради», — дейилади маъмурият хабарида.

Жанубий Корея делегацияси таркибига 200 киши киритилган. Унинг камида икки нафар аъзоси аниқ: Бу собиқ бош вазир Ли Хве Чхан ва Samsung компанияси гуруҳининг ижрочи директори Ки Нам Ким.

сентябр 16, 2018 09:43 Asia/Tashkent
Шарҳ