• Афғонистон ишларидаги Россиянинг махсус вакили
    Афғонистон ишларидаги Россиянинг махсус вакили

Афғонистон ишларидаги Россиянинг махсус вакили Афғонистондаги урушни тўхтатиш масаласига нисбатан АҚШ давлатининг эътиборсизлигидан хавотирланиш билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистон ишларидаги Россиянинг махсус намонядаси Замир Кобулов  Афғонистон пойтахтида сўзлаган нутқида дедики  АҚШ Афғонистонда ўз манфаатларини таъминлаш пайидадир. Вашингтон давлати Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклаш йўлида ҳеч қандай жиддий одимлар ташлагани йўқ.

Кобулов шунингдек қўшимча қилиб айтдики  АҚШ ўзининг монополистик ҳаракатлари билан  Афғонистондаги сулҳ -тинчлик борасидаги музокаралар жараёнига тўсқинликк қилмоқда, бундан ташқари  ушбу музокараларда минтақаа мамлакатларини иштирок қилиши йўлига монелик қилмоқда деб таъкидлади.

Афғонистон ишларидаги Россия федерациясининг махсус намояндаси  Вашингтон давлатини  Россия ва Кобул давлати бошқаруви билан ўтказилиши кутилаётган йиғиишда қатнашишга қизиқиш билдирмаётгани  назарга ташланмоқда чунки  АҚШ давлат масъуллари  ўзлари бошқарадиган ва ташкил қилган ҳамда ўз манфаатлари  инобатга олинган йиғилишларда қатанашишга одатланиб қолганлар деб аниқлик киритди.

 

сентябр 16, 2018 18:53 Asia/Tashkent
Шарҳ