• Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар
    Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар

АҚШ президенти Хитойдан импорт қилинадиган қарйиб 200 миллиард долларлик маҳсулотларга яна 10 фойиз қўшимча божлар жорий қилиш дастурини чиқарди.

Ройтер ахборот агентлигининг хабар қилишича, Оқ уй давлати чиқарган баёнотида кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  Хитойдан импорт қилинадиган 20 миллиард доллар маблиғидаги юкларга яна 10 фойиз қўшимча божлар жорий қилиш  дастурини эълн қилган  ва  фармон 24 сеньтябрдан бошлаб кучга киради деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишча, қўшма Штатлар президенти агар Хитой томонидан АҚШдан қишлоқ хўжалиги  ёки саноат маҳсулотларига қарши жавоб чоралари кўрилса,  божларни кучайтириш бўйича навбатдаги марҳалада ўтишини айтган. Бу ҳолда гап 267 миллиард долларлик божлар ҳақида кетяпти.

Дональд Трамп эса Хитойга  АҚШ билан инсоф доирасида муносаат қилиши учун   кўпроқ фурсат берганини иддао қилган аммо Хитой давлати ҳозиргача тутган позициясини ўзгартирмоқчи эмаслигини маълум этган.

 АҚШ ва Хитой бундан олдин ҳам бир биридан импорт  қиладиган  товарларига қўшимча  божлар жорий этгандилар. Пекин давлати эса АҚШ томонидан жорий қилинган қўшимча божларга жавоб қайтаришини эълон этган.

 

Ёрлиқ

сентябр 18, 2018 18:33 Asia/Tashkent
Шарҳ