• Шимолий ва Жанубий Корея ядро қуроли бўйича муҳим келишувга эришди
    Шимолий ва Жанубий Корея ядро қуроли бўйича муҳим келишувга эришди

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари Ким Чен Ин ҳамда Мун Чжэ Ин қўшма баёнотни имзоладилар. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди. Маросим жонли эфирга узатилган.

Битим тафсилотлари бирданига очиқланмади. Кейинчалик матбуот анжуманида Жанубий Корея президенти Пхеньян ва Сеул, хусусан, ярим оролдан ядро қуролини йўқотиш ҳақида келишиб олганини айтди.

Шунингдек, чоршанба куни мамлакатлар ўртасида ҳарбий битим имзоланди. Уни икки давлат раҳбарларининг иштирокида мамлакатлар мудофаа вазирлари имзолади. Ҳужжат Кореялар ўртасида уруш хавфини бартараф этиш, зиддиятни камайтиришни назарда тутади.

Шимолий Корея ва Жанубий Корея ҳукуматлари қуролсизлантирилган ҳудуддан ҳарбийларни олиб чиқиш, шунингдек, Пханмунжом чегара олди пунктида ишловчилар қуролсизлантириш ҳақида келишиб олдилар.

«Ҳар икки томон Жануб ва Шимол кузатув пунктларини 1 километрдан яқин масофага бутунлай олиб чиқиш ҳақида келишиб олди. Бу қуролсизлантирилган ҳудуддан кузатув постларини бутунлай олиб чиқиш учун тажрибавий чоралар сифатида амалга оширилади», - дейилади томонлар имзолаган ҳужжатда.

Шунингдек, келишувга кўра, Сариқ ва Япон денгизлари чегара олди туманларида 80 километрлик махсус зона барпо этилиб, у ерда ҳарбий машқлар ўтказилмайди. Бундан ташқари, ўзаро ишончни ўрнатиш бўйича масалаларга ечим топиш мақсадида қўшма ҳарбий комиссияни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ёрлиқ

сентябр 19, 2018 17:06 Asia/Tashkent
Шарҳ