• Виктория кўлидаги фожиа. Қурбонлар сони 86 кишига етди

Танзаниядаги Виктория кўлида йўловчи паромининг чўкиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 86 кишига етди. Бу ҳақда Ройтерс нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, кема чўкиб кетишидан аввал қирғоқдан 50 метр масофада бўлган ва тўхташи керак эди. Бундан ташқари, маҳаллий расмийларнинг сўзларига кўра, паромнинг юк кўтариш имконияти 100 нафар йўловчи ҳамда 25 тонна юкка мўлжалланган бўлган, бироқ ҳалокат чоғида кема бортида 400 нафардан ортиқ киши бор эди.

Бундан ташқари, қутқарувчилар 37 кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Айни вақтда қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий бу муносабат билан Танзания ҳукумати ва халқига ҳамдардлик изҳор қилди.

Ёрлиқ

сентябр 21, 2018 17:44 Asia/Tashkent
Шарҳ