• Майк Помпео Эрон жаҳонда терроризмнинг энг катта хомийси дея иддао қилди
    Майк Помпео Эрон жаҳонда терроризмнинг энг катта хомийси дея иддао қилди

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео СНН тармоғи билан қилган суҳбатида Эрон ислом жумҳуриятини жаҳонда терроризм хомийсининг энг каттаси дея атади ва АҚШнинг Эрон томонидан кўрилаётган ҳаракатларига нисбатан сукут сақлаб турмаслигини маълум қилди

Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазири жума куни, яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятига қарши сохта иддаоларни ва айбларни такрорлади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео СНН тармоғи билан қилган суҳбатида Эрон ислом жумҳуриятини жаҳонда терроризм хомийсининг энг каттаси дея атади ва АҚШнинг Эрон томонидан кўрилаётган ҳаракатларига нисбатан сукут сақлаб турмаслигини маълум қилди. 

Америка ташқи ишлар вазири Вашингтоннинг Эронга қарши дипломатик ва иқтисодий босимларни янада кучайтиришини эътироф этди. 

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео бундан олдин ҳам Америка президенти Доналд Трамп билан ҳамфикр бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилишини ва минтақа ҳамда жаҳонда бузғунчилик ҳаракатларини содир этишини иддао қилган эди. 

Америка 8 май куни ядровий келишувдан чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин, Эронга қарши босимларни янада шиддатли тус беришини маълум қилди. 

Ёрлиқ

сентябр 22, 2018 18:18 Asia/Tashkent
Шарҳ