• Трамп: Демократлар хатарли ва ахмоқдир
    Трамп: Демократлар хатарли ва ахмоқдир

АҚШ президенти Доналд Трамп Мисури штатида ўзининг тарафдорлари олдидаги чиқишида демократларнинг турли соҳалардаги позициясини ҳамла қилиб, демократлар партиясининг аъзоларини эксремист, хатарли ва ахмоқ деб айтди. 

Америка қўшма штатлари ушбу мамлакатнинг демократ партия аъзоларини экстремист шахслар деб атади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Мисури штатида ўзининг тарафдорлари олдидаги чиқишида демократларнинг турли соҳалардаги позициясини ҳамла қилиб, демократлар партиясининг аъзоларини эксремист, хатарли ва ахмоқ деб айтди. 

Америка президентининг маълум қилишича, демократлар Америка қўшма штатларини йўқ қилишни исташади. 

Трампнинг айтишича, демократлар миграция тўғрисидаги қонунни бекор қилишни ва жиноятчи гуруҳларнинг Америкага ҳужум қилишларига рухсат беришмоқда. 

Америкада оралиқ сайловларнинг яқинлашиб келиши билан Доналд Трампнинг ва демократларнинг бир бирига қарши позицияси кучайди. 

Ёрлиқ

сентябр 22, 2018 18:36 Asia/Tashkent
Шарҳ