• Россия самолёти ҳалокатга учрашида Исроил  айбдор деб топилди

Исроил режимининг Сурияда Эрон нуфузини камайтириш ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қурол-яроқ етказиб беришнинг олдини олиш баҳонасида йиллар давомида Суриядаги турли объектларга уюштираётган ғайриқонуний ҳужумлари хатарли оқибатларни келтириб чиқармоқда

Ӯтган душанба кечаси Исроил Ҳарбий Ҳаво кучларининг тӯртта F-16 русумли қирувчи самолёти Лакаттиядаги ҳарбий қароргоҳга ҳужум уюштирди. Айни шу ҳужум асносида Суриянинг Ҳарбий ҳаво кучлари  адашиб Россиянинг ИЛ-20 русумли разведка самолётини уриб туширишади. 

Гарчи Тел-Авив ӯзини бегуноҳ жилвалантириш учун Ҳарбий Ҳаво кучлари қӯмондонини Москвага жӯнатган бӯлсада, аммо бу нарса ҳам кескинликни юмшатолмади. Руслар Исроиллик баланд мартабали мулозимни жуда совуқ кутиб олишди. Шунингдек, унинг вазиятни тушунтириш учун келтирган далиллари ҳам эътиборга олинмади. 

Россия якшанба куни бу ҳодиса юзасидан олиб борган текширувлари натижасини эълон қилди.«Россиянинг Ил-20 самолёти билан содир бўлган фожиа учун масъулият Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари зиммасида. Улар шундай ҳаракатланиш бўйича қарор қабул қилишган», деди матбуот анжуманида Россия Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Игор Конашенков.

Исроиллик учувчилар Россия самолёти ортига яшириниб, самолётни Суриянинг С-200 ракета мажмуаси ҳужумига дучор қилишган. Натижада 15 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Ил-20 соат 22:03да қулаган. Исроил самолётлари эса ҳудудда соат 22:40гача навбатчилик қилишда давом этган. Соат 22:29да Россия томони Исроил томонига Ил-20 ҳалокати ҳақида маълумот етказган ва исроилликлардан ҳудудни тарк этиш сўралганди.

Тақдим этилган объектив маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, исроиллик ҳарбий учувчиларнинг ҳаракатлари 15 нафар россиялик ҳарбийнинг ўлимига олиб келди. Уларнинг ҳаракатлари нафақат нопрофессионализм, балки жиноий масъулиятсизликдир», деган Россия Мудофаа вазирлиги вакили брифинг чоғида.

Бу ҳодисадан сӯнг Рус армияси Кипр ва Ӯрта Ер денгизи шарқий соҳилларини парвозлар чекланган зона дея эълон қилди. Бу минтақада парвозларнинг чекланиши Сионистик режим Ҳарбий Ҳаво кучларининг Сурияга янги ҳужумларига тӯсқинлик қилмоқда.

Ёрлиқ

сентябр 23, 2018 21:25 Asia/Tashkent
Шарҳ