• Лондон шаҳрида футбол бўйича  энг яхшилар тақдирланадиган маросимда Роналду қатнашмайди

Бугун ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.​

Марко сайтининг ёзишича, мазкур маросимда 2006 йилдан буён илк марта йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар учлигига киритилмаган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси  Лондондаги тадбир иштирокчиси  бўлиши кутилмоқда. У энг яхши ўйинчи бўлиш учун даъвогарлар учлигида бўлмаса-да, йилнинг рамзий терма жамоасидан  жой олиши ва энг чиройли гол муаллифи сифатида эътироф этилиши мумкин.

Совриннинг ўтган йилги ғолиби, бу йилги номзодлар орасида ҳам номи илгари сурилган Криштиану  Роналду клубидаги тиғиз тақвим туфайли маросимга келмаслигини эълон қилди.

ФИФА  энг яхши футболчи  йўналишида  Криштиану Роналду (Португалия, «Ювентус»),Лука Модрич (Хорватия, «Реал»),Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»)ни эълон қилган.

сентябр 24, 2018 12:33 Asia/Tashkent
Шарҳ