• Саудия Арабистони
    Саудия Арабистони

Арабистондик мухолиф ёзувчи ва журналист Жамол Хашқашийнинг йўқолиши ва номаълум тақдири Халқаро миқёсида турли аксиламалларга сабаб бўлмоқда.

Эндиликда уни раҳмсизларча ўлдирилганилигининг эҳтимоли тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу танқидчига нисбатан Саудия Арабистони режимининг мисли кўрилмаган ёмон муносабатлари ва салбий қараши  ҳамда  Истамбулга юборилган Ол Сауд  режими гуруҳи томнидан уни қатл этилганини  халқаро ҳамжамият кескин қораламоқда.

 Халқаро ҳамжамият ушбу журналист ўлими тўғрисида ойдинлик киритилишини талаб қилмоқда

 Европа Иттифоқи ҳамда АҚШнинг  юқори лавозимдаги айрим  мулозимлари Од Сауд режимининг исониятга зид  сиёсатлари ва ҳатти-ҳаракатларини қоралаб,  Ол Сауд режимига нисбатан санкция қўллаш ва ё қурол яроқ экспортини тўхтатиш масаласини  муҳокама қилишмоқда.

Айниқса америкалик сенатор Риёзга қурол етказиб беришни тақиқлаш билан таҳдид қилди.

АҚШнинг 22 нафар сенатори мамлакат президенти Дональд Трампга саудиялик мухолиф журналист Жамол Ҳашкажийнинг йўқолиб қолгани туфайли Саудия Арабистонига санкциялар жорий этилиши лозимлиги борасида қарор қабул қилишни сўраб расмий хат юборишди. Бу ҳақда Reutersхабар бермоқда.

Хат муаллифларининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳукумати Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича текширув бошлаши мумкин. Бироқ, бу ҳақдаги қарор давлат раҳбари томонидан қабул қилиниши лозим. Ушбу текширувлар натижасида Ар-Риёзга нисбатан санкциялар жорий қилиниши эҳтимолга яқин.

«Биз шуни кутмоқдамизки, сиз ўз қарорингизни қабул қилишда барча тегишли маълумотларни, жумладан, Саудия Арабистони юқори мартабали мулозимлари билан боғлиқ барча ҳолатларни ҳам ҳисобга оласиз», - дейилади президентга юборилган хатда.

 Дональд Трапм ҳам  айрим сенаторларни Арабистонга қурол- яроқ сотишни тўхтатишга оид таклифидан кейин  миллиард долларлик даромадлар туфайли ушбу вариантни ижро этиш номумкинлигини эълон қилди.

АҚШ конгресси ва умумий афкор Жамол Ҳажкажийнинг ўлимига нисбаттан жиддий аксиламал кўрсатишни талаб қилишмоқда.

 Трамп сўнги изҳоротида  Арабистон билан 110 миллиард долларлик шартномадан воз кечиш мутлақо мумкин эмас ва бу амал  мантиқий ва оқилона ҳисобланмайди деб таъкидлади

АҚШ президенти шунингдек " биз Саудия Арабистонига 110 миллиард долларлик қурол-яроқ экспорт қилмаганимизда, улар Россия ва ё Хитойдан қурол- яроқ импорт қилишни бошлайдилар ва натижада бизга зарар бўлади" деб айтди.

АҚШ президенти ўз сўзларида қўшимча қилиб айтдики,   конгресс шошмасдан хулоса чиқариши керак. 

Шундай қилиб Трапм  АҚШга иттифоқчи бўлган мамлакатлардаги  инсон ҳуқуқлари вазиятига нисбатан  эътиборизлик кўрсатаётганини ошкор этди.

Айн пайтда Трампга қарам бўлган гуруҳлар  худди Жамол Хашкажийни қоралаб,  унинг ўлимига нисбатан шак- шубҳаларни вужудга келтириш орқали эътиборсизлик кўрсатаётганини оқлашга ҳаракат қилишмоқда.

Дональд Трампнинг фарзанди ҳам Хажкажийни ёмон отлиққа чиқаришга уринаётган икки нафар консерватор  журналист мурожаатларини ўз Твиттерида жойлаштирган.

Ушбу твитларда арабистонилк журналист  экстермистик гуруҳларни қўллаб- қувватлашда айбланган.

АҚШ ТИВ- и ҳар йили  бутун жаҳон мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида ҳисобот беради, аммо ўз иттифоқчилари, айниқса сионистик режими ва Саудия Арабистонидаги инсон ҳуқуқларини бузилётгани тўғрисида салбий муносабат билдирмайди ва сукут сақлайди.

 Сионистик режими дунёда энг репрессив режимлардан ҳисобланади.  Бу режим ҳар қандай эътироз ва танқидларни олдини олиш учун доимо кучдан фойдаланади.

Кўплаб ҳолатларда мухолифатчилар ва танқидчиларни таъқиб қилиб, қамоққа олади ё қатл этади.

Ҳозирда Ол Сауд режимининг барча ишларига масъул бўлган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон,  АҚШ сиёсатлари доирасида амал қилишидан ташқари, Вашингтон билан 100 миллиард долларлик яроқ  шарномасини имзолаши билан  Саудия Арабистони бойлигини АҚШ ихтиёрига топширган.

Шу тарзда АҚШ давлати Ол Сауд режими устидан ҳукмронлик қилишга давом бермоқда.

 

 

 

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 20:43 Asia/Tashkent
Шарҳ