Мазкур видеода АҚШ-нинг Парадайс шаҳри вайронага айланганини томоша қилишингиз мумкин.

Ёнғин пайшанба куни эрталаб бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин 8 минг гектар майдонда тарқалиб кетди. Калифорниянинг Парадайс шаҳри ўрмон ёнғини оқибатида йўқ бўлди. Минглаб уйлар ёниб кетди.

Парадайс инглиз тилидан таржима қилинганда “жаннат” маъносини англатади, шаҳарнинг 27 минг кишилик аҳолиси қочишга мажбур бўлди. Маълумотларга кўра, ҳудуддан 50 минга яқин киши эвакуация қилинди.

 

Ёрлиқ

ноябр 10, 2018 16:33 Asia/Tashkent
Шарҳ