• Трамп: Агар Америка бўлмаганида, айни пайтда францияликлар немис тилида гаплашар эди
    Трамп: Агар Америка бўлмаганида, айни пайтда францияликлар немис тилида гаплашар эди

Америка қўшма штатлари президенти Европа мамлакатлари билан "Европа ягона армияси" ни ташкил этиш юзасидан кескинликликлар давомида яна бир бор Франция президентига оғзаки ҳужум қилди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп сешанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида Франция президенти Эмануэл Макронни Европа армиясини таъсис этиш режасига доир ғояси ортидан кескин танқид қилди. 

Трампнинг ёзишича, агар Америка бўлмаганида, францияликлар айни пайтда немис тилида сўзлашаётган бўлар эди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг қўшимча қилишича, Макрон Европа армиясини ташкил этишни АҚШ, Хитой ва Россия олдида ҳимоя қилиш учун таклиф этган. 

Аммо, биринчи жаҳон уруши ва иккинчи жаҳон урушида Америка, Россия ва Хитой эмас, балки Германия Францияга ҳужум қилган. Шунингдек, Трампнинг маълум қилишича, АҚШнинг урушга киришдан олдин, францияликлар Парижда немис тилини ўрганишга тайёргарлик кўришган. 

АҚШ президенти ўзининг олдинги Твиттердаги хабарида Эмануэл Макроннинг Европа армиясини ташкил этиш ғоясини ҳақоратли деб атаган эди. 

Ёрлиқ

ноябр 13, 2018 20:15 Asia/Tashkent
Шарҳ