ноябр 24, 2018 12:03 Asia/Tashkent
  • Анқара
    Анқара

Анқара прокуратураси Туркиядаги Россиянинг собиқ элчиси Андрей Карлов Гулен гуруҳи томонидан террор этилганини эълон қилди.

Анадӯли ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Анқара прокуратураси Андрей Карловнинг қатли борасидаги терговни тугагатиб,  бу тергов натижаларини судга топширди.

Анқара  прокуратарасига кўра Туркия  ва Россия алоқаларига зарба бериш мақсадида Гулен гуруҳи Анқарадаги Россия элчисини террор этган.

Карловни террор қилишда  гумондор шахслар  Туркия конституциясини бузиш, террорчилик гуруҳига аъзо бўлиш ва олдиндан тайёрланган қатл ва террорда айбланишмоқда.

Айтиш керакки,  2017 йил 19 декабр куни  Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарада фотокўргазма очилишида қўриқчи кийимида бўлган террорчи томонидан отиб ўлдирилганди

Ёрлиқ

Шарҳ