• АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Трампни тартибсиз ва қонундан қўрқадиган деб атади
    АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Трампни тартибсиз ва қонундан қўрқадиган деб атади

АҚШ президенти томонидан лавозимидан озод этилган АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири орада бироз вақт сукут сақлаб турганидан кейин, яна омма олдида чиқиш қилди. У Доналд Трампни тартибсиз ва қонундан қўрқадиган деб атади. 

Рекс Тиллерсон СБС ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, ўз ишини билмайдиган ва ҳисоботларга эътибор бермайдиган шахс билан ишлаш жиддий муаммо эди. 

Тиллерсон шунингдек, Трампнинг  қонунга зид бўлган ишларини амалга оширишдаги қистовларига ишора қилиб шундай айтдики, Трампга қонун ҳақида гапирилса, у маъюс бўларди. 

Тиллерсоннинг қўшимча қилишича, Доналд Трамп твиттер воситасида одамларни ишончига кириб олиб президент бўлди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат собиқ ташқи ишлар вазирига твиттер саҳифасида ҳужум қилиб уни дангаса ва ақлий потенциали йўқ шахс деб атади. 

Рекс Тиллерсон 2018 йилнинг март ойида Доналд Трампнинг қарори билан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган эди.  

Ёрлиқ

декабр 08, 2018 17:31 Asia/Tashkent
Шарҳ