• Голландиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Исроилга қарши якка ўзи тўрт йилдан буён норозилик намойиши ўтказмоқда
    Голландиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Исроилга қарши якка ўзи тўрт йилдан буён норозилик намойиши ўтказмоқда

Голландияда инсон ҳуқуқлари фаоли якка ўзи 500 мартадан кўпроқ норозилик намойишини ўтказиб, Сионистик режимга қарши санкция жорий этишни талаб этди. 

Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Симон Веро тўрт ярим йилдан буён Голландиянинг диққатга сазовор шаҳарларидан ҳисобланмиш Амстердамнинг Дам майдонида ҳар якшанба куни якка ўзи норозилик намойиши ўтказади. 

Симон Веронинг таъкидлашича, Сионистик режим хомийларининг ҳужумларига қарамай, ўзининг якка ўтказаётган норозилик намойишини Фаластин ҳақиқатларига бағишлаб Голландия давлатининг бу хусусдаги сиёсий позициясини қоралашдан тўхтамаслигини таъкидламоқда. 

Ушбу Голландиялик фаолнинг айтишича, Фаластинда юз бераётган зулм ва ситам афсусланарли бўлиб, ваҳшиёна чоралар бўлиб, ушбу зўравонликларни барҳам топиши учун саъй-ҳаракат қилиш керак.   

Ёрлиқ

декабр 08, 2018 18:43 Asia/Tashkent
Шарҳ