декабр 09, 2018 20:09 Asia/Tashkent

Кўнгли ярим инсонларнинг қалбига йўл — ногиронлар жамиятидагиларнинг ҳолидан хабар олинди

Ногиронлар жамияти биноси хароба ҳолатида қолаверадими? сарлавҳаси остида таҳлилий мақола эълон қилинган эди. Унда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги ногиронлар жамияти биноси хароба ҳолатга келиб қолгани ҳақида сўз юритилган. Мақола эълон қилингач, ўтган давр мобайнида бу ерда таъмирлаш ишлари бораётгани, ҳомийлар топилганини эшитиб, очиғи, хурсанд бўлдик.

Бутун дунё бўйлаб 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланди. Шу муносабат билан ҳомийлар томонидан берилган совғаларни имконияти чекланган инсонларга топшириш кўзланган экан. Бу жараённи кўриш баҳонасида таъмирлаш ишлари билан ҳам яқиндан танишишни режа қилдик.

Совғаларни тарқатилиш жараёнида ижодий гуруҳимиз билан иштирок этдик. Лекин кўпчилик жамият аъзоларини бу ерда учрата оламадик. Совғалар уларнинг уйларига олиб бориб берилар экан. Ушбу ўзига хос маросимда шуни гувоҳи бўлдикки, кўнгли ярим инсонларни кўнглини кўтариш биз ўйлаганчалик мушкул иш эмас экан. Уларнинг кайфияти чоғ бўлиши учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва озгина эътибор кифоя қилди. Шундан сўнг, жамият аъзолари билан хайрлашдик ва келгуси ишларида зафарлар тиладик.

Ёрлиқ

Шарҳ